Салим Абдувалиевдан Очилбой Раматовгача: Ўзбекистонда спортни ким назорат қилади?

Спорт Plus 21-02-2019

Миллий олимпия қўмитаси қошида спорт федерациялари фаолият кўрсатади. Қизиғи шундаки, кўплаб федерацияларга амалдорлар ва сиёсатчилар раҳбарлик қилмоқда.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва транспорт вазири Очилбай Раматов бокс федерацияси раиси ҳисобланади. У Ўзбекистон футбол ассоциациясини ҳам бошқаради.

Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева велосипед спортини ривожлантириш билан шуғулланмоқда.

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев регби федерациясига бошчилик қилади.

Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов мамлакатда баскетбол ривожи учун масъулдир.

Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Рустам Иноятов теннис федерацияси президенти саналади.

Волейбол федерациясини «Ўзтрансгаз» бошқаруви собиқ раиси Алишер Мустафоев бошқармоқда.

Оғир атлетикачилар эса бош вазир собиқ ўринбосари Ботир Зокиров томонидан назорат қилинади.

Афсуски, Ўзбекистонда спорт соҳасида бизнес вакилларини жуда кам учратиш мумкин. Ўз навбатида, маблағ ҳам кам. Кўпгина мамлакатларда давлат хизматчилари эмас, балки тадбиркорлар спортни ривожлантириш билан шуғулланади. Тадбиркорлар пул маблағларини ажратади, мусобақаларга ҳомийлик қилади ва ҳоказо.

Масалан, АҚШда спорт учун жавоб берадиган вазирлик йўқ, Миллий олимпия қўмитаси эса бюджет пулининг бир центини ҳам олмайди. Олимпия қўмитасига маблағларни ҳомийлар ва ТВ беради, аммо бу маблағлар барча харажатларни қопламайди. Шунинг учун, АҚШда кўплаб спортчилар баъзан оддий одамларга турли хил интернет-сайтлар ва ҳомийлик дастурлари орқали молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Хусусан, скелетон бўйича жаҳон чемпиони Кэти Уландер бир вақтлар парвозлар, муз, уй-жой ижараси ва тиғлар харид қилиш учун 6,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни сайт орқали тўплаган.

Ўзбекистон спорти ҳақида тўхталар эканмиз, таниқли ишбилармон Салим Абдувалиев спорт курашлари ассоциациясини бошқаради.

Яқинда тадбиркор Феруз Абдуллаев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг янги раҳбарига айланди.

Жорий йилнинг 13 февраль куни миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг жияни Ўзбекистон хоккей федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Шунга қарамай, кўпгина мамлакатларда сиёсатчилар ва амалдорлар эмас, балки айнан тадбиркорлар ҳамда ҳомийлар спортни ривожлантириш билан шуғулланади.

Улуғбек Акбаров



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ