Самарадорлик сари: Беш соат қоидаси

Маслаҳат 20-09-2018

Ишдан кейин уйга келасиз, кечки овқатни еб, телевизор томоша қилишга ўтирасиз. Таниш ҳолат, тўғрими? Ахир бўш вақтингизни Билл Гейтс, Жек Ма ва Илон Маск каби самаралироқ ўтказишингиз мумкин. Айнан шу омил уларга доимо ўрганиш ва шахс сифатида ривожланишда ёрдам беради.

Кўпчилик муваффақиятли кишилар бўш вақтларида янги нарсаларни ўрганишга ҳаракат қилишади. Томас Корли беш йилдан ортиқ муддат давомида 200 дан ортиқ миллионернинг ҳаётини ўрганди ва улар телевизор кўрмаслигини аниқлади. Маълум бўлишича, уларнинг 86 фоизи дам олиш вақтида мутолаа қилади, 63 фоизи эса ишга кетаётганида аудиокитоблар ўқийди.

Самарадорлилик бўйича мутахассис Чонс Мэддокснинг сўзларига кўра, «миллионерлар ойига ўртача иккита китоб ўқишади». У янги билимлар олиш учун ҳаммага бўш вақтида блог, янгилик сайтлари, бадиий ва илмий-оммабоп китоблар ўқишни маслаҳат беради. Агар вақтингизни тез-тез йўлда ўтказсангиз, подкаст ва аудиокитоблар тингланг.

«Китоб ўқишга кимнинг вақти бор экан?», - деб сўрашингиз мумкин. Оила ва иши мавжуд бўлганларга мутолаа учун вақт топиш мушкул. Бироқ   Билл Гейтс, Уоррен Баффет, Опра Уинфри, Илон Маск, Марк Кьюбан ва Жек Ма каби муваффақиятли кишилар бунинг уддасидан чиқишяпти. Бунинг бари улар беш соат қоидасига амал қилишларидадир.

Беш соат қоидаси нима?

Буни Empact компанияси асосчиси Майкл Симмонс ўйлаб топган. Ғоя жуда оддий: қай даражада банд бўлманг, сиз ҳар куни бирор янги нарса ўрганиш учун камида бир соат ажратишингиз лозим.

Симмонснинг сўзларига кўра, Бенжамин Франклин ҳам шу қоидага амал қилган. «Катта одам сифатидаги ҳаёти давомида бир соатга яқин вақтини ўрганишга сарфлаган, - деб ёзади Симмонс. – бу режимни Франклиннинг беш соат қоидаси: ҳар иш кунининг бир соати таълим учун» деб атайди.

Бенжамин Франклин эртароқ уйғониб, ўқиш ва ёзишга ўтирган. У ўз олдига мақсад қўйган ва натижаларини кузатган. Янги маълумотлар устида тажриба ўтказган ҳамда тонгда ва кечалари ўзига саволлар берган.

Беш соат қоидасининг уч устуни

Замонавий муваффақиятли кишилар Франклиннинг уч тамойилга асосланган қоидасидан фойдаланишади.

Мутолаа қилинг. Марк Кьюбан ва Дэн Гилберт (баскетбол жамоаси эгаси) каби миллионерлар ҳар куни бир соатдан уч соатгача вақтини мутолаа учун сарфлашади. Илон Маск китоблардан олган билимлари туфайли ракеталарни йиғишни ўрганди ва SpaceX’ни очди. Alibaba асосчиларидан бири Жек Манинг сўзларига кўра, «мутолаа бизга афзаллик беради. Китоб ўқийдиган одамларда стратегия ва бошқа саноатлар тактикаси тўғрисида кўпроқ билиш имконияти бор».

Фото: Agê Barros / Unsplash

Ҳар куни мутолаа учун бир соат ажрата олмасангиз-да, ҳеч бўлмаганда 20 ёки 30 дақиқадан бошланг. Ёнингизда китоб олиб юринг – у керак бўлиши мумкин. Масалан, поликлиникада навбатда турганингизда. Ишга кетиш йўлида ёки машғулотлар вақтида аудиокитоблар ўқиш мумкин.

Ўз-ўзингизни таҳлил қилинг. Беш соат қоидаси доимий фикрлаш ва таҳлилни кўзда тутади.

Ўтмишни таҳлил қилганингизда хатолар ва тўғри ишлардан сабоқ олиш имконияти мавжуд. Ана ўшанда мақсадга қандай эришиш ва ҳаётингизни яхшилашни англайсиз.

Нимадан бошлашни билмаяпсизми? Фикрлаш учун вақт ажратинг, масалан, тушликдан аввал 15-20 дақиқа. Кичикроғидан бошланг – 5-10 дақиқа ўз-ўзингизни таҳлил қилиш билан шуғулланинг, кейин эса вақтни ошириб боринг.

Фото: Agê Barros / Unsplash

Синаб кўринг. Бенжамин Франклин ва Томас Эдисон ўз тажрибалари сабаб машҳурликка эришдилар. Gmail почтаси Google ходимларига синаб кўриш имкониятини бергани учун пайдо бўлди.

Синовлар сиз улардан тасаввур эмас, фактларни олганингиз учун фойдали. Улар ниманинг ишлаши ва нима аксинча эканини кўрсатади. Хатолар орқали ўрганиб, атрофдагиларнинг фикрини тўплашингиз мумкин. Энг муҳими – синовлар кўп вақт олмайди.

Жек Ма бундай синовларда олинган билимларни ҳаётда қўллашни маслаҳат беради. Масалан, агар жамоавий иш ҳақида китоб ўқисангиз, янги билимларни синаб кўриш учун бирор ерга кўнгилли бўлиб ишга жойлашинг.

Бирор нарсани ўрганиш одатга айланса, янада муваффақиятли ва самарали бўласиз. Ўз-ўзингизни мутолаа қилишга ўргатиб, нафақат ўзингиз, балки компаниянинг кундалик ривожи учун куч сарфлаган бўласиз.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ