Самарадорликни ошириш ҳақида билмаганларимиз...

Оммабоп 11-06-2015

Google’нинг собиқ ходими Смита Милли ўзининг Medium даги саҳифасида самарадорликни ошириш бўйича берилган маслаҳатларга амал қилиш усуллари ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берди. Унинг сўзларига кўра, кўплаб инсонлар бу каби маслаҳатларни тўғри шарҳлай олмаганликлари туфайли, амалга оширишнинг уддасидан чиқа олмайман, деб ҳисоблайдилар.

Смита Милли талабаларни мисол қилиб келтирган, унинг сўзларига қараганда улар ўзлари етарли даражадаги эслаб қолиш қобилиятига эга эмас, деб ҳисоблайдилар, чунки ўтилаётган дарсларга оид материалларни эслаб қолишда муайян қийинчиликларга дуч келадилар. Бироқ бу ерда гап бошқа масала билан боғлиқ, муаллиф буни ёмон қобилият билан эмас, мактаб даврларида уларга ҳеч ким самарали ўқишни ўргатмаганлигида, дея баҳолайди.

Худди шу каби Милли кўплаб инсонлар интернетда келтирилган маслаҳатларни тўғри тушунмай, ўзларини у ёки бу соҳада қобилиятга эга эмасман, дея хафсалалари пир бўлишини айтиб ўтган. Чунки улар маслаҳатларга қай тариқа амал қилишни англаб етмайдилар.

Маслаҳатлар бизга “тайёр” ҳолда келмайди. Ҳар бир инсон ўз ҳаёти, фикри, ташвишлари ва ўзининг ижтимоий муҳитига эга. Маслаҳатларни “ўзига мослаштириб олиш” бу ерда муҳим аҳамият касб этади.

Google’нинг собиқ ходимаси ёзишича, интернетда келтирилган бундай маслаҳатлар асосий мақсадга айланиб қолиши керак эмас. Самарадорликни ошириш, унинг сўзларига қараганда узоқ вақт оладиган жараёндир. “Бирор бир усул орқали самарадорликни амалга оширишнинг иложи бўлмаётган бўлса, муаммо сизда эмас, ана шу усулда эканлигини тушуна билиш керак”,  - деб ёзади Милли.

Талабаларга амалий дарслар учун ёмон баҳолар олиш фойдали (уларнинг камчилиги нимадан иборат эканини англаш учун) бўлгани маслаҳатларга амал қилмоқчи бўлганлар учун ҳам баъзида хато қилиб туриш ҳам яхши самара беради, бу гап нимада эканлигини тушуниш ва қайси усуллар яхши фойда бериш, бермаслигини англашда қўл келади.

Смита Миллининг фикрига кўра, маслаҳатлардан сезиларли фойда олиш учун дастлаб учта нарсани тушуниш керак: улар инсонга зарур бўлган нарса, маслаҳат қандай ёрдам бера олиши ва уни қўллаш билан боғлиқ мураккабликлар нимадан иборат эканлигини англашдан иборат. Бунинг учун эса ўзимизга учта савол билан мурожаат этишимиз керак:

“Мен бу усул ёрдамида қандай муаммоларни ҳал этишни истайман?” Миллининг фикрига кўра, бу саволга аниқ жавоб бериш лозим – агар қайси муаммони ечишга ҳаракат қилаётганимизни аниқ англай олмасак, бошқа маслаҳатни излаб топишга тўғри келади.

“Муайян маслаҳат муаммоларни ечишда қандай ёрдам бера олади?” Унинг ишлаш чизмаси нимадан иборат, у нима учун самарали ёки самарасиз? Айнан бу усул бошқаларга қандай ёрдам бера олиши мумкинлигини тушуниш орқали уни ўзимизга мослаштириб олишимиз мумкин.

“Бу маслаҳатдан фойдаланишга нима менга халақит беради?” Бунга ички ёки ташқи сабаблар халақит беряптими? Буни англаш учун иккинчи пунктда келтирилган саволларга тўғри жавоб топган бўлишимиз керак.

Смита Милли бу чизма қандай ишлашини кўрсатиш учун иккита мисол келтиради.

 

Ижтимоий тармоқларга вақтни камроқ сарфлаш

Маслаҳат: “Chrome учун мўлжалланган махсус кенгайтмадан фойдаланинг, у фойдаланувчи 30 дақиқа ижтимоий тармоқлар бўлганидан кейин уларни блокка туширади”.

“Мен бу маслаҳат ёрдамида қандай муаммони ҳал этмоқчиман?” Ижтимоий тармоқларга жуда кўп вақт сарфлаяпман.

“Қандай қилиб бу маслаҳатдан фойдаланишим мумкин?” Кенгайтма ижтимоий тармоқларга киришни блоклаш орқали чеклаб, фойдаланувчини чиқиб кетишга мажбур қилади.

“Бу маслаҳатдан фойдаланишга нима ҳалақит қиляпти?” Муаллифнинг сўзларига кўра, кенгайтма уни ҳақиқатан ҳам Facebook вақт кетказишни бас қилишга мажбур қилган бўлса-да, унинг кўплаб дўстлари бундан бехабар бўлганликлари учун унга Messenger орқали қизиқарли сайтларга йўлланма юборишди. Бу ҳолатда муаллиф яна ижтимоий тармоқларга қайтиб, кўп вақтини ўша ерда ўтказа бошлади. Бундан ташқари, Милли Facebook даги ҳамжамият маъмури бўлгани учун вақти-вақти билан гуруҳни текшириб туришига ҳам тўғри келарди. Маслаҳат ёрдам бермаганининг яна бир сабаби Смита Милли янгиликларнинг катта қисмини компьютердан эмас, мобиль телефондан текширарди.

Миллининг сўзларига қараганда, у учинчи саволга жавоб бераётиб, биринчисига тўғри жавоб топиши кераклигини англади. Ўз вақтининг кўп қисмини муаллиф янгиликлар лентасини кўриб чиқишга сарфларди. Мессенжердан фойдаланишни бас қилиш ва ҳамжамиятни назоратсиз қолдира олмаганлиги боис, Милли браузернинг янгиликлар лентасига киришни тақиқлайдиган кенгайтмасини ўрнатиб олди.

Бундан ташқари, Смита Милли ижтимоий тармоқларда ўтказадиган вақтининг кўп қисмини янгиликлар лентасини смартфондан кузатишга кетказганлиги боис Facebook нинг мобиль иловасини ўчириб ташлади.

Google нинг собиқ ходимасининг таъкидлашича, оригинал маслаҳат унинг вазиятида қўл келмади. У муаммога очиқ кўз билан қараб, тегишли хулоса чиқарди ва усулни ўзига шу даражада мослаштира олдики, натижада ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни олишга кетказадиган вақтини сезиларли даражада қисқартиришга муваффақ бўлди.

2. Pomodoro

  • Pomodoro — самарадорликни ошириш техникаси. Инсон иш фаолияти билан 25 дақиқа давомидаги  интервалда банд бўлиши керак, улар орасида эса роппа-роса 5 дақиқа дам олиши лозим.
  • “Бу усул ёрдамида қайси муаммони ҳал қилмоқчиман?” Инсон одатда ўзи ёқтирмаган иш билан шуғуллана олмайди.
  • “Бу маслаҳат ёрдамида муаммони қандай қилиб ҳал этишим мумкин?” Pomodoro фойдаланувчига ишни 25 дақиқали вақт кесимида қабул қилиш ва яна кўплаб ишларни бажариш керак, деб ўйламасликни бас қилишга ўргатади.
  • “Маслаҳатдан фойдаланишимга нима ҳалақит қилмоқда?” Ҳеч нарса.

Смита Миллининг сўзларига кўра, у севимли иши билан машғул бўлган вақтда Pomodoroга ўхшаган таймерлар уни фақатгина чалғитади.

Бу ҳолатда муҳими Pomodoro муаллифга ўзига ёқмаган ишни бажаришда ёрдам бериши кўзда тутилган. Смита Милли буни англаб етди, шунинг учун ҳам иловани у ҳақиқатан ҳам зарур бўлганидагина ишлатишга қарор қилди.

Миллининг сўзларига кўра Pomodoro бўйича “савол” беришга яна бир вариант мавжуд:

“Бу усул ёрдамида яна қандай муаммони ҳал этишни истайман?” Фойдаланувчи учун диққатини бир ерга жамлаш муайян мураккабликлар туғдиради, баъзида у дам олишни бошлаганида иш тўхтаб қолади. У ўз шахсий танаффуслари вақтини назорат қила олмайди.

“Маслаҳат муаммони ҳал этишда қандай ёрдам бериши мумкин?” 25 дақиқали “спринтлар” у қадар чарчаб қолмаслик ва белгиланган 5 дақиқали танаффус доирасида ўзини назорат қилиш имконини беради.

“Бу маслаҳатдан фойдаланишга нима тўсқинлик қилмоқда?” 5 дақиқали танаффуслар “хордиқдан тўлиқ роҳат олиш” учун етарли бўлмаслиги мумкин, мисол учун журналдаги мақолани ўқиб чиқиш ёки севимли ўйинда бир партия ўйнаш каби.

Google собиқ ходими таъкидлаганидек, у ҳолда танаффуслар давомийлигини узайтириб кўришга ҳаракат қилиш мумкин, тўғри бу вазиятда ишлаш вақти давомийлигини ҳам узайтиришга тўғри келади. Масалан, мос равишда 10 ва 50 дақиқагача.

Баъзида Милли айтганидек, маслаҳат инсонга керак бўлмаган бошқа вазифани ҳал қилади:

“Ушбу усул ёрдамида қайси муаммони ҳал этмоқчиман?” Диққатни ишга жамлай олмаслик. Кўпчилик муайян иш билан узоқ вақт давомида шуғуллана олмаслигини пайқайди, шунинг учун хабарларни ўқиш, ижтимоий тармоқлардаги ленталарни кўриб чиқиш ва бошқа машғулотларга ўтиб кетади.

“Маслаҳат муаммони ҳал этишда қандай ёрдам бериши мумкин?” Ижтимоий тармоқларда кетказилган 5 дақиқа вақт балки кейинги 25 дақиқа давомида муҳим ишларга диққатни жамлашга ёрдам берар?

Иккинчи саволга жавоб Миллининг айтишича, аниқ эмас. Шунинг учун бошқа вариантларни излаб топишга тўғри келади: масалан, инсонни чалғитувчи сайтларни блокка қўйиш ёки иш вақтида телефонни ўчириш.

Шундай қилиб, интернетда самарадорликни оширишга ёрдам берувчи маслаҳатларни кўрганингизда ўз эҳтиёжларингизга жавоб бера оладиганларини топиш ҳам маҳорат саналишини унутманг.

 

 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ