Самарадорликни ошириш учун 33 та қисқа лайфхак

Психология 11-11-2018

1. Бор-йўғи бошланг

Бошланган ишни якунлаш осонроқ. Миямиз якунланмаган жараёнлардан халос бўлишга ҳаракат қилади.

Фото: Pixabay

2. Кичик порциялар билан ишланг

Агар диққатингиз бир ерга жамланган бўлса, кам вақт ичида кўпроқ вазифани амалга ошириш мумкин.

3. Самарадорлик кўрсаткичи юқори бўлганида чалғиманг

Қувватингизни катта вазифаларни бажариш учун сарфланг.

4. Хархаша қилманг

Бирор нарсани бажариш қийин экани тўғрисидаги шикоятлар ўрнига иш билан шуғулланинг.

5. Мукаммаллик ҳақида унутинг

Вазифаларни ўз муддатида бажаринг. Агар мақсадингиз – мукаммаллик бўлса, вазифаларнинг катта қисми бажарилмай қолиб кетади.

6. Ҳар бир ярим соатда 20 дақиқалик танаффус қилинг

Самарадорлигингиз 16 фоизга ортади

Фото: Pixabay

7. Танаффус қилинг

10 соатлик ҳордиқдан кейин самарадорлик 8 фоизга ортади.

8. Энг яхши ходимларнинг умумий жиҳатлари бор

Улар 90 дақиқалик сессиялар билан кунига 4 соатдан ортиқ ишламайдилар.

9. Иш муҳитини ташкиллаштиринг

Табиий ёқимли ёруғлик сизни бахтли ва самаралироқ қилади.

10. Ухлаш вақтини ташкиллаштиринг

Кундуз куни 10-30 дақиқа ухлаб олиш тавсия этилади. Тетик бўлишингиз учун қанча керак бўлса, шунча ухланг.

11. Медитация қилинг

Таълим дунёқарашни кенгайтириш, медитация эса диққатни жамлаш ва хотирани машқ қилдириш учун зарур.

Фото: Pixabay

12. Эрта уйғонинг

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, энг муваффақиятли раҳбарлар кунини тонгги соат 6 дан аввал бошлайди.

13. «Офлайн»га киринг

Интернет, ижтимоий тармоқлар, электрон почта – самарадорлик қотили.

14. Вазифалар рўйхатини юритинг

Ана ўшанда кейин нима қилиш кераклигини олдиндан биласиз.

15. Бўлажак ҳафтани олдиндан режалаштиринг

Одатий ишларга бирор янги вазифаларни киритинг, устуворликларни белгиланг.

Фото: Pixabay

16. Сизни кимдир текшириши керак

Ташқаридаги босим графикдан чиқмасликка ёрдам беради.

17. Вазифаларга иштиёқ билан киришинг

18. Дастлаб энг ёқтирмайдиган вазифага киришинг

Қизиқроқ иш билан шуғулланиш учун уни тезроқ якунлаш истаги пайдо бўлади.

19. Агар имкони бўлса, ҳафтада бир кун уйда ишланг

Сокин муҳит ишга ёрдам беради.

Фото: Pixabay

20. «Йўқ» дейишни ўрганинг

Ўзингизга қатъий жадвал тайёрланг – у майда-чуйдага чалғимасликка ёрдам беради.

21. Муҳим вазифаларни одатий вазифаларга айлантиринг

Одатий вазифалар ишни қулайроқ қилади.

22. Имкони бўлса, вазифаларни бошқаларга топширинг

Бўшаган вақтни эса катта мақсадлар учун сарфланг.

23. Вазифаларни кичик бўлакларга бўлинг

Бир вазифани якунламагунча ишланг.

24. Ишни якунлаш учун яна бир айёрона усул бор

Бажаришни тўхтатиб, ухлаш.

Фото: Pixabay

25. «Ишга кўмилганлик»дан қочинг

Вазифалар рўйхатига 2-3 банддан ортиғини киритманг.

26. Ҳеч нарса билан банд бўлмаслик учун ҳам вақт ажратинг

Бундай танаффусларни ҳам олдиндан белгилаб олинг.

27. Компьютердаги инструментлар билан чекланманг

Масалан, доска, катта блокнот, қоғоз варақлардан ҳам фойдаланинг.

28. Эслатмалар  учун будильникли ҳақиқий соат харид қилинг

Телефондаги будильник ярамайди: чалғийсиз.

29. Баъзида вазифани бажариш учун 5 дақиқадан ортиқ вақт кетмайди

Уни ҳозироқ бажаринг.

30. Ўзингиз учун қулай бўлган жойда ишланг

Ягона жой билан чегараланманг.

Фото: Pixabay

31. 10-15 дақиқали танаффуслар билан ишланг

Самарадорлик  юқори бўлиши учун таймердан фойдаланинг.

32. Нонуштани «бақувват» қилинг

Бу сизни қувват билан тўлдиради ва кун давомида самарали бўлишда ёрдам беради.

33. Вазифалар рўйхатини қисқа қилинг

Ундан учрашув ва тадбирларни чиқариб ташланг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ