Самарадорликни ошириш учун 5 та биохак

Маслаҳат 24-09-2018

Энг оддий биохак — эрталабдан аччиққина қаҳва ичиш. "Лайфхакер" организмни ишга "созлаш"нинг бошқа, у қадар машҳур бўлмаган усуллари ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.

Кимдир прокрастинация (ҳаётий муаммоларга олиб келувчи муҳим ва шошилинч ишларни орқага суриш, кечиктириш) билан курашаётган бир вақтда бошқа биров янада ишчан ва самарали бўлиш йўлларини излайди. Биохакинг шундай пайдо бўлган. У ўз самарадорлигини ошириш учун организмга егуликлар, спорт ва уйқудан максимум фойда олиш усулларини ўзига жамлаган.

Фото: GETTY

1. "Ёғли" қаҳва ичинг

Шундай пайтлар бўладики, кўзингизга уйқудан бошқаси кўринмайди. Бироқ оддий қаҳва сизга тетиклик бахш этмаслиги ҳам мумкин (дарвоқе, организм баъзи ичимликларга ўрганиб қолиши ҳолатлари ҳам учрайди, шу боис улар тетиклашишга ёрдам бермайди).

Бундай ҳолатларда қайноққина қаҳвага бир чой қошиқда кокос ёғи ёки сариёғ қўшсангиз, кўпроқ фойда келтиради. У жигар кетонларга айлантирадиган триглицеридларга эга — бу ақл учун ўзига хос озуқадир.

У глюкозадан фарқли ўлароқ, соғлом озуқа ҳисобланади. Мия олинган энергетик қувватни тенг тақсимлайди, бунда кофеин пасайиши белгилари - самарадорлик ўрнини бирданига чарчоқ ва диққатни жамлай олмаслик эгаллаши кузатилмайди.

2. Кўпроқ тановул қилиш

Вазн ташлаш истагидаги кишиларга тез-тез кичик порцияларда овқатланиш тавсия қилинади. Организмни бундай "алдаш" самарадорликни ошириш керак бўлган ҳолатларда ҳам таъсир қилади.

Егуликни онгли қабул қилиш овқат ҳазм қилиш тизимини шундай юклайдики, организм ўзининг барча энергетик ресурсларини эндигина истеъмол қилинган таомларни қайта ишлашга йўналтиришга мажбур бўлади - бошқа вазифаларга эса куч ҳам қолмайди. Тушликдан кейин уйқу элитишини сезган ҳар қандай инсон буни тасдиқлаши мумкин.

Бундай вазиятда одатий уч маҳал овқатни, масалан, беш кичик ва енгил тамаддига алмаштириш мумкин. Имкон қадар оғир маҳсулотларни танламаслик керак - кўпроқ сабзавотлар ва кўкатларга эътибор қаратинг.

Фото: baker

3. Ноотроп-маҳсулотларни қўшиш

Ноотроплар - мияни фаолиятини фаоллаштирувчи препаратлар. Уларни шифокор маслаҳати асосидагина қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлса, мия фаолияти учун фойдали моддалар (масалан, B гуруҳи витаминлари, омега-3 ёғ кислоталари, кальций, фосфор, темир, магний)га бой маҳсулотларни рецептсиз рационга қўшиш мумкин. Ноотроп-маҳсулотлар:

  • балиқ;
  • сут маҳсулотлари;
  • тухум;
  • сабзи, помидор, лавлаги;
  • брокколи, исмалоқ, гулкарам;
  • кўкатлар (салат барги, петрушка ва б.);
  • олма;
  • черника;
  • сули ёрмаси;
  • қовоқ уруғи, ёнғоқ.

4. Уйқу сифати устида ишлаш

Эрталаб уйқудан турганингиздан кейин ҳам чарчоқни ҳис қиласизми? Демак, уйқу сифати ҳақида ўйлаш ва уни яхшилашнинг айни вақти.

Ухлашга ётишдан икки соат олдин қурилмалардан фойдаланманг

Компьютер, планшет ва смартфонлар экранларидан таралувчи кўкимтир нур организмда уйқу гормони - мелатонин ишлаб чиқариш жараёнининг бузилишига олиб келиши мумкин.

Биринчидан, у биоритмларни тартибга солади ва суткалик режимни сақлаб қолишга ёрдам беради: мелатонин меъёрида бўлса, уйқусизлик келиб чиқмайди. Иккинчидан, у организмнинг уйқу вақтида ўзини тиклаши учун жавоб беради. Таъкидлаш жоизки, мелатонин 70 фоизга айнан тунги вақтда ишлаб чиқарилади.

Электрон қурилмаларнинг салбий таъсиридан хабардор бўлсангиз, тунда яхши ухлаш ва эрталабдан ўзингизни чарчаган ҳис қилмаслигингиз учун уйқу олдидан улардан фойдаланмаган маъқул.

Уйқу учун ниқоб ва қулоқчинлардан фойдаланинг

Агар уйқу куч-қувватингизни тикламаётгандек туюлса, шовқин ва ёруғлик "айбдор" бўлиши мумкин. Айнан шунинг учун ниқоб ва қулоқчинлар керак: улар ёруғлик ва шовқиндан ҳимояни таъминлайди.

5. Тетиклашиш

Тетиклик ва сергаклик бахш этувчи усулларни билиш ҳамда кун давомида улардан оқилона фойдаланиш ортиқчалик қилмайди.

Эрталаб — контраст душ

Ҳатто юзни совуқ сув билан ювиш ҳам эрталабдан яхши натижа беради. Душ қабул қилиш вақтида сув ҳароратини ўзгартириш эса янада яхши: 30 сонияга - совуқ, кейин яна 30 сонияга - илиқ сувни ёқиш керак. Бундай кетма-кетликни бир неча марта такрорлаш керак.

Бунинг ижобий таъсири қуйидагича: жараён қувват бахш этади, диққатни жамлайди ва кундузи кўпроқ калория парчалаш, кечаси эса яхши ухлашга ёрдам беради.

Кундузи — иш вақтида ҳолатни ўзгартириш

Агар эртаю кеч офис креслосида ўтираверсангиз, кун ярмига бориб зарур вазифаларни бажариш учун куч қолмайди, баъзан эса бу ҳолат ундан-да эртароқ кузатилади.

Биохакерлар тавсияси: биринчидан, тахминан ҳар 45 дақиқада ишдан чалғиб, бироз айланиб келиш ёки жисмоний машқлар бажариш керак (эслатиб туриши учун соат қўнғироғини созлаб қўйинг). Иккинчидан, нафақат ўтириб, балки баланд столда туриб ҳам ишлашга ҳаракат қилиб кўриш керак.

Бундай усуллар иш кунларингизга бироз бўлса-да хилма-хиллик олиб киради, лекин ишдаги самарадорлик ошиши учун шунинг ўзи ҳам етарли.

Фото: wellness

Кечқурун — йога машқлари

Жисмоний фаоллик — организмга тетиклик бағишлаш усули. Мия фаолиятининг янада фаоллашуви учун эса, маълум бўлишича, йогадаги каби бошда туриш машқи жуда фойдали экан. У миянинг қон билан таъминланишини яхшилайди, шу билан бирга, гипофиз ва эпифиз ишини рағбатлантиради - бу темирлар организмда гормонал мувозанатни қўллаб-қувватлашда катта роль ўйнайди. Бунинг натижасида мия янада фаол ишлай бошлайди, юқори самарадорлик ва яхши кайфият кузатилади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ