Самарали ва самарасиз: Сиз қайси тоифадаги ходимсиз?

Маслаҳат 6-02-2017

Идорадан ҳаммадан охири кетиб, уйда ҳам ишдаги вазифаларингизни бажаришда давом этсангиз, ўзингизни суперсамарали ходим деб ҳисобламасангиз ҳам бўлади. Аксинча! Ишбилармон ва стратегия директори Максим Юрин нима учун режадан кўп ишлаш ходимнинг намунали эканлигидан далолат бермаслигига изоҳ беради. "Лайфхакер" шу ҳақидаги мақола билан бўлишди.

Сиз жуда кўп ва қаттиқ ишлайсизми? Кўпинча кечгача ишхонада қолиб кетасизми? Дам олиш кунларига ҳам қўшимча иш оласизми? Яқинда бир бошли бўлимнинг ишини қаҳрамонларча тугатиб бердингизми? Сизнинг вазифаларингизни яхшироқ бажарадиган одамни топиш қийин бўлгани боис ҳамма ишни ўзингиз бажаришингизга тўғри келадими?

Табриклаймиз, сиз самарасиз ишчисиз.

Ижтимоий тармоқларда лентада кўпинча режадан кўп ишлаш, эксклюзивлик,  бетакрорлик, уч йиллаб меҳнат таътилига чиқмаслик ва шу каби қаҳрамонликлар тўғрисидаги постларни кузатаман.

Бундай постлар муаллифларини уларнинг ниҳоятда самарали ва қойилмақом эканликларига бўлган қатъий ишонч бирлаштириб туради. Атрофдагилар эса дангаса ва ўртача ишчилар: ахир улар иш кунларини белгиланган вақтдан атиги ярим соат кейин тугатишади, баъзан эса умуман ўша вақтнинг ўзида кетишади, вазифаларини эса бошқаларга юклашади!

Бир қарашда ҳаммаси ажойибдек: ходим бошқалардан кўп иш бажаради, ўз иши учун куйинади, қийинчиликлардан қўрқмайди - мўъжиза!

Бироқ бу мўъжиза эмас. Нима учун дейсизми?

1. Бундай иш темпига узоқ вақт амал қилиш қийин, фақат саноқли одамларгина бунинг уддасидан чиқишади. Қолган 99 фоизи эса куйиб кетади. Одатда бир неча ойдан сўнг узилишлар бошланади: ишчи ўз фаолият соҳасидаги позициясидан / раҳбардан/ қониқмайди, "фожиавий" истеъфога чиқиш, ўзликни излаш, "мен йога билан шуғулланиш учун Гоага кетдим" ва ҳ.к.

2. Бундай инсон (айниқса у топ позицияда бўлса) ўзининг  атрофидаги барча одамлар - ходимлари, пудратчилари, агентликлар, котиба, оила аъзоларини сохта самарадорликка чоралайди. Ҳамма режадан кўп ишлаш ва барчасига улгуришга ҳаракат қилиб, ўзини ўққа-чўққа ура бошлайди. Керагидан ортиқча ишни ўз зиммаларига олишади. Бировларнинг ишини ҳам бажаришади. Ахир атрофдагилар ҳам "суперсамарали бошлиқ"қа ўхшашга, унинг талабларига жавоб беришга ҳаракат қилади. Натижада компанияда тартибга солиб бўлмайдиган хаос, зиддиятлар содир бўлиб, носоғлом муҳит ҳукмрон бўлади.

3. Бундай кишиларнинг раҳбарларига ҳам осон бўлмайди. Ходимлардан бири белгиланган қоидалар доирасидан чиқса, кўпинча унинг учун махсус шароитлар яратишга ва унга бўлган алоҳида муносабатини шу тариқа кўрсатишга тўғри келади. Масалан, камчиликларини кечириш, у ўтган ҳафта ишдан 22:00дан эрта кетгани йўқ, ахир. Буларнинг барчаси хаосга олиб келади.

Ўртача ва узоқ муддатли истиқболда ходимларнинг бошқа тури самарали ҳисобланади. Демак, самарали ходим:

  • ўз иш вақти ва жараёнларни шундай ташкиллаштирадики, барча ишларни белгиланган иш вақти доирасида бажаради (шахсан мен бу бир кунда 4-5 соат деб ҳисоблайман);

  • иш жараёни ва компаниядаги ишлар тўғри ташкиллаштирилганми ёки йўқ - шу хотиржам ўйлаб олишга вақт ажаратишади, уларни енгиллаштиради, янги ғоялар бериб, уларни амалда синаб кўради;

  • ўз файллари, ҳужжатлари, жараёнлар, вазифалар ва мажбуриятларини бир тизимга солади, шунда уларни тушуниш ва кейинчалик бошқаларга топшириш осон кечади;

  • вазифаларни зиммасига юклаш мумкин бўлган кишини тўғри топади;

  • меъёрий work-life balance'га риоя этади, ўз хоббиси ва шахсий ҳаётига эга бўлади, яъни унинг ишдан ташқари бошқа қадриятлари ҳам мавжуд бўлади;

  • илк беш пунктни бажаришга ҳалақит бериши мумкин бўлган янги вазифаларни рад этишади.

Агар сиз иш берувчи ёки шундай кишининг раҳбари бўлсангиз, унинг муваффақиятлари ва режадан кўп ишлашидан хурсанд бўлишни бас қилинг. Унинг шижоатини меъёрга келтиришга ва нормал ишчи доирага йўналтиришга ҳаракат қилинг. Эҳимол, сиз ҳозир унинг суперсамарали натижаларидан ютарсиз, бироқ келажакда ютқазишингиз муқаррар: кучсизлик, жанжаллар, таҳдидлар, бошқа ходимлар орасида хаоснинг юзага келиши...

Агар сиз мана шундай "суперсамарали" ишчи бўлсангиз:

  • биринчидан, мақтаниш ва нолишни бас қилинг;

  • иккинчидан, бугун уйингизга эртароқ келинг, оила аъзоларингиз билан ўтириб дилдан суҳбатлашинг;

  • учинчидан, ҳақиқатда самарали ходимга хос 6 пунктни қайта ўқиб чиқинг ва инобатга олинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ