Самодаги помидор шарбати

Биласизми? 10-11-2014

Авиакомпанияларнинг таъминот етказиб бериш бўйича менежерларининг таъкидлашича, мижозлар орасида оммавийлиги бўйича помидор шарбати биринчи ўринда туради. Бунинг исботи сифатида айтиш мумкинки, биргина Lufthansa авиакомпаниясининг йўловчилари 2008 йилда 1,7 миллион литр помидор шарбати ичишган.

Нимага магазин ва ресторанларда оммавий бўлмаган бу ичимликни одамлар парвоз пайтида хуш кўришади? Мана шу саволга жавоб топиш мақсадида бир неча тадқиқотлар ўтказилди. Натижада самодаги паст босим сабабли одатий ичимлик ва таомлар таъмини ҳис қилиш жараёни ўзгариши аниқланди.

Одатий ҳолатга қараганда парвозда туз 20-30 фоизга, шакар 15-20 фоизга кам “ҳис қилинади”. Яъни, доимий рецепт асосида тайёрланган овқатларнинг тузи паст туюлаверади. Ерда ниҳоятда мазали бўлган овқат ва ичимликлар 9000 метр баландда бемазалашади. Ҳаттоки овқатларни истеъмол қилмасдан туриб, шунчаки улар ҳақида ўйланганда шундай таъм ёдга тушади.

Бу каби жиҳатлар чуқур таҳлил этилиб, йўловчилар орасидаги помидор шарбатининг оммавийлик сири аниқланди. Гап шундаки, осмонда организмимиз мазкур шарбатни бемазалашмаган, таъми ўргармаган ҳолатда танийди. Энг қизиқ томони ҳам помидор шарбатининг таъми самода ҳам ўзгармай қолишидадир. Апельсин ва олма шарбати эса янада тахир ва нордон туюлади, уни ичишни кўпчилик истамайди.

Олим-диетологларнинг халқаро гуруҳи ўтказган тадқиқот авиакомпанияларга йўловчилар учун энг мақбул ва мазали менюни ишлаб чиқишига хизмат қилса, ажаб эмас.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ