Самолётда ўғлини тинчлантира олмаган ҳомиладор аёлга ёрдам берган эркак

Яхшилик 14-09-2016

Фарзандлар керак бўлмаган пайтда қайсарлик қилиб, йиғлаши кўп оналарга жуда таниш ҳолат. Атрофдагилар эса бу вазиятни доим ҳам тўғри баҳолавермайди. Бироқ энса қотириш ва ақл ўргатиш ўрнига вазиятни ўз қўлига олувчи инсонлар ҳам топилади. 

Худди шундай воқеа Миннеаполис — Атланта рейсининг йўловчилари билан ҳам содир бўлди. Кичик болакайнинг жаҳли чиқиб, аразлай бошлади, унинг ҳомиладор онаси эса ўғлини овутиш учун куч топа олмади.  Улар отасиз, яқинлари, дўстларисиз учаётган эди, шу сабабли аёлга кўмаклашиш учун ҳеч ким йўқ эди. Бироқ аёлнинг ёнига бир нотаниш эркак келиб, ҳеч қандай ортиқча сўзларсиз болакайни кўтариб, уни тинчлантира кетди.  

Эркак ўзи ҳам оталигини ва шунинг учун ёрдам берганини айтиб ўтди.  У бола билан парвознинг сўнгига қадар икки ярим соат бирга ўтириб кетди ва ҳомиладор онага дам олиши учун бироз вақт берди. Йўловчилардан бири бўлган Андреа Берд исмли аёл бегона эркак болакайга худди ўз фарзандидек муносабатда бўлганидан таъсирланганини билдириб ўтган. 

У ўзининг Facebook'даги саҳифасида шундай ёзади: «Мен йиғлаб юбордим, сабаби у бизга бу тартибсиз дунёда ҳали ҳам яхши инсонлар борлигини кўрсатиб берди. Бу отага ва дунёдаги барча шундай оталарга катта раҳмат. Биз уларни қадрлашимиз керак».



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ