Самсунг Galaxy Note 4 ни эгилувчанликка синаб кўрди: видео

Гаджетлар 10-11-2014

Корея фирмаси ўзининг янги фаблетини (ўлчамлари оддий смартфон ва планшетли компьютернинг ўлчамлари орасида ётадиган сенсор экранга эга бўлган смартфон) шимнинг орқа чўнтагида жойлашган ҳолда катта ўлчамдаги думба мушакларининг босимига дош беришини синаб кўрди.

Бу жараён акс этган видеонинг бошида смартфоннинг учнуқтали эгилишга (бунда конструкция иккита таняч орасига ўрнатилиб, бу таянчлар орасига қарама-қарши йўналишда куч қўйилади) синови намойиш этилган: бу вазиятда Galaxy Note 4 25 килограммлик босимга дош берган, бироқ у ўз асл ҳолига қайтмаган. Айтиб ўтиш керакки, Apple компанияси ҳам ўзининг Калифорнияда жойлашган қурилмаларни синовдан ўтказиш лабораториясида уюштирган пресс-тури давомида журналистларга ўзининг iPhone 6 ва iPhone 6 PLUS смартфонларининг худди шундай натижалар қайд этилган синовини намойиш этган эди. Бу орада Samsung янада олға бориб, яна бир, фаблет устига ўтиришни имитация қилиш синовини ўтказган. Бунда 100 кг вазнга эга бўлган киши жинси шимининг орқа чўнтагида жойлашган фаблет бу кишининг унинг устига 100 марталаб ўтиришига қандай дош беришини имитация қилувчи синов намойиш этилган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ