Санкт-Петербург шаҳрида “Apple” компанияси асосчиси Стив Жобс шарафига ўрнатилган ҳайкал олиб ташланди. “lifenews.ru” хабарига кўра, бу иш “ЗЕФС” корпорацияси раҳбари Максим Долгополов ташаббуси билан ўтказилган.
2013 йилда Ахборот технологиялари университети Илмий-тадқиқот технопарки ҳовлисига “iPhone” кўринишида ўрнатилган ҳайкал, “Apple”нинг ҳозирги раҳбари Тим Кук ўзининг бесоқолбозлигини эълон қилганидан бир неча кун ўтиб олиб ташланди.
Расман маълум қилинишича, бу ҳайкалнинг йўқ қилиниши вояга етмаганлар ўртасида бесоқоболбозлик тарғиботини тақиқлаш тўғрисидаги қонун талабларини бажариш доирасидаги тадбирларнинг бир қисмидир.
“lifenews.ru” нинг қайд этишича, ҳайкални олиб ташлаш ҳақидаги қарорга МРБнинг собиқ агенти Эдвард Сноуденнинг “Apple маҳсулотлари ўз эгаларининг маълумотларини АҚШ махсус хизматларига узатиб туриши”ни фош қилгани ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин.
31 октябрь куни “Apple” компанияси раҳбари Тим Кук ўзининг бесоқолбозлигидан фахрланишини маълум қилганди. У компанияни 2013 йил кузида, “Apple” компанияси асосчиси Стив Жобс саратондан вафот этиши арафасида қабул қилиб олганди.
Изоҳлар
Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!