Саратонга қарши курашда қатнашаётган машҳурлар

Жамият 4-02-2015

Бутунжаҳон саратон касалликларига қарши курашиш куни Халқаро саратонга қарши курашиш кенгаши томонидан 2005 йилда жорий қилинган. Ҳар йилги тадбир саратон ҳақида маълумотларни кенгайтириш, унга қарши курашишдаги чора тадбирларни кучайтириш, шунингдек, касаллик келиб чиқиши ва унинг даволаш ҳақидаги саволларга ойдинлик киритиш мақсадида ўтказилади.

Саратон инсонларнинг вафотига сабаб бўлаётган асосий касалликлардан бири ҳисобаланади. У туфайли вафот этганлар сони ОИТС, безгак ҳамда сил касаллигидан вафот этганлар сонидан кўпчиликни ташкил қилади. Халқаро агентликнинг берган маълумотига кўра, саратон билан касалланганлар сони ошиб бормоқда. 2010 йилда саратон туфайли вафот этганлар сони 7,5 млн кишини ташкил этган бўлса, 2012 йилда уларнинг сони 8,5 млн.га етган.

Қуйида саратон касаллиги билан оғриган ва бошқаларга ҳам уни енгишда ёрдамлашаётган машҳур инсонлар билан танишишингиз мумкин. 

Машҳур қўшиқчи Кайли Миноуг 2005 йилда кўкрак бези саратони билан оғриган ва шундан буён қўшиқчи кўкрак бези саратони касаллигига қарши кампанияларда иштироқ этиб келади. 

Велопойгачи Лэнс Армстронг тухумдон саратонини енгиб ўтгач, саратонга қарши курашиш учун "Лэнс Армстронг фонди"ни ташкил этган. 

Қўшиқчи Анастейша кўкрак бези саратонини икки бор 2003 ва 2013 йилларда енгиб ўтган. Ҳозирда у кўкрак бези саратонига чалинган аёлларга кўмаклашувчи "Anastacia Fund "

Кристина Эпплгейт 2008 йилда кўкрак бези саратонига чалинган. Тузалгач, Right Action for Women хайрия ташкилотига асос солди. 

Актриса Анжелина Жоли 2013 йилда кўкрак бези саратонининг олдини олиш мақсадида сут безини олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказди. 

Шэрон Озборн ўз касаллиги ҳақида 2002 йилда хабар топди ва бир йил давомида даволанди. Шундай сўнг, саратон билан оғриган бемор ва уларнинг оиласига кўмаклашиш дастурини чиқарди. 

АҚШнинг собиқ давлат котиби Колин Пауэлл 2003 йилда саратондан даволанган ва бу касалликка учраганларга ёрдамлашиш билан шуғулланади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ