Саёҳатлар оламини бутунлай ўзгартирган 8 аёл

Саёҳат 23-03-2019

Барча саргузашт романларининг бош қаҳрамонлари деярли ҳар доим эркаклар. Бироқ тоғ чўққиларини забт этган, янги мамлакатларни кашф қилган, ер шарини айланиб чиққан аёллар ҳам бор. Бугун ўтмиш ва келажакнинг саккиз нафар ақл бовар қилмас аёллари ҳақида ҳикоя қиламиз.

Жанна Барре — дунё бўйлаб сувда саёҳат қилган илк аёл

1766-1769 йилларда ботаник ва тадқиқотчи Жанна Барре денгиз бўйлаб саёҳатга отланган илк аёлга айланди.

Жанна ўспирин йигит қиёфасига кириб, исмини эркакча Жанга ўзгартирди (ўша вақтда аёллар кемага қўйилмаган) ва Étoile кемасига чиқди. Бундай жасур ҳаракат илмий мақсадлар учун амалга оширилган: ботаник сифатида у ўсимликлар намуналарини териш ва атроф-муҳитни кузатиш билан шуғулланган.

Изабелла Берд — Қироллик география жамиятининг аъзосига айланган илк аёллардан бири

XIX асрда британиялик ёзувчи-сайёҳ, фотограф Изабелла Берд муҳим кашфиётларни амалга оширди.

Соғлиғи ёмон бўлгани, хавфли жойлар ва вақти-вақти билан маҳаллий аҳолининг ҳужуми сабаб қочиш зарурияти мавжудлигига қарамай, Изабелла дунёни тадқиқ этиш ва ўз саргузаштларини кексалик даврига қадар ҳужжатлаштиришни давом эттирди.

Натижа қандай дейсизми? У ташриф буюрган жойлар ҳақидаги қимматли китоблар: Хитой, Эрон, Ҳавайи, Курдистон, Ҳиндистон бу ерларнинг бари унинг шахсий суратларида акс этган.

Унинг ишлари муҳим бўлгани сабаб 1892 йилда Берд Қироллик география ҳамжамиятига кирди. Шу тариқа бу каби юксак унвонга эга бўлган тарихдаги илк аёлга айланди.

Нелли Блай — 80 кундан кам вақт ичида бутун дуёни айланиб чиққан аёлга айланди

«Дунё бўйлаб 80 кун» китоби ҳақида эшитганмисиз? Албатта эшитгансиз.  Дунёни 72 кун ичида айланган аёл ҳақида-чи? Эшитмаган бўлсангиз керак.

Нелли Блай каби машҳур америкалик журналист Элизабет Кокран газетага машҳур китобдагига қараганда камроқ вақт давомида дунё бўйлаб саёҳат қилиш лойиҳасини тақдим этди. Ғоя барчага манзур бўлди. Бироқ буни эркак киши амалга оширишига қарор қилинди.

Аммо Нелли бунга рози бўлмади. Нелли 1889 йилда саёҳатга отланди ва 72 кун ичида дунё бўйлаб энг тез саёҳат қилиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

Энни Лондондерри — дунё бўйлаб велосипедда саёҳат қилган илк аёл

Кимдир «Дунё бўйлаб 80 кун» китоби унга иштиёқ берганига ишонади. Бошқалар эса у эркаклар билан аёл киши 15 ой давомида велосипедда саёҳат қилиши ва ўзини мустақил равишда таъминлай олиши бўйича баҳс бойлаган дейишади.

Сабаб қандай бўлишидан қатъи назар, Энни 1894 йилда турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзандини ташлаб, Бостондан чиқиб кетган. Америкадан Францияга, кейин Ўрта Осиё, Хитой ва бошқа мамлакатларга йўл олган.

Аёл уйига роппа-роса 15 ойдан кейин қайтган. Пул масаласи нима бўлган дейсизми? Баҳснинг бу қисми бўйича ҳам ғолиб бўлган. Энни интервьюлар бериб, оммавий ахборот воситалари диққатини ўзига жалб этиб, бутун дунёдан ҳомийларга эга бўлган.

Латвиядан келган иммигрант яҳудий сифатида Энни (фамилия Коэн Копчовски) антисемитизм ва расизмга ҳам қарши курашган.

Амелия Эрхарт — Атлантика океанини мустақил учиб ўтган илк учувчи аёл

1921 йил 3 январда Канзасда туғилган Амелия учувчилик бўйича илк машғулотда иштирок этди. 1928 йилнинг июнида у Атлантика океанини учиб ўтган илк аёлга айланди. У Канададаги  Ньюфаунленд манзилгоҳидан учиб кетди. 21 соатдан кейин Атлантиканинг қарама-қарши қирғоғи, Уэльсдаги Барри-Портга қўнди.

Агар бу ютуқ етарли бўлмаса, 1932 йилда у Атлантикани бир ўзи кесиб ўтган илк аёл (дунёдаги иккинчи одам)га айланди. Бу билан ҳам чегараланмади. Амелия Тинч океанини ёлғиз кесиб ўтган илк аёл, Мексикадан Ньюаркка учган илк ёлғиз учувчига айланди.

Қайғули жиҳати, унинг саёҳати 1937 йилда бутун дунёни учиб ўтиш вақтида поёнига етди. Самолёти ғойиб бўлди, Амелияни дом-дараксиз кетган дея эълон қилишди.

Шэйла Макдональд — Килиманжарога кўтарилган илк аёл

22 ёшида Шейла аёллар орасида биринчи бўлиб Килиманжаро тоғига отланди.

1927 йилда Шейла ва унинг ҳамроҳи дунёдаги энг баланд қояга чиқишни амалга оширишни бошладилар. Ёш қиз кўтарилишни бир ўзи давом эттирган, эркак эса чарчагани сабаб енгилган.

Кўплаб аёллар ундан ўрнак олишди. Масалан, Кристина Шоу Мадсон аёллар орасида қояга энг тез – 6 соат 52 дақиқа 54 сонияда кўтарилиш бўйича рекорд (ҳозирга қадар бу рекордни ҳеч ким ўрнатмаган) ўрнатди. Африкадаги энг баланд чўққига кўтарилган энг ёш қиз эса Монтана Кенни бўлган. У ўша вақтда 7 ёшда (2018 йил) бўлган.

Кристина Хойновская-Лискевич — Ерни елканли қайиқда бир ўзи айланиб чиққан илк аёл

1978 йилнинг март ойида Кристина Хойновская-Лискиевич турмуш ўртоғи томонидан ясалган елканли қайиқда Канар оролларидан чиқиб кетган.

400 кун ўтгач, 3000 денгиз милини босиб ўтгач, поляк аёли бутун дунёни елканли қайиқда бир ўзи айланиб чиққан илк аёлга айланди.

Наоми Жеймс унинг ортидан борди, бироқ йўлни Кристинадан икки ой кейин якунлади. Ўша вақтдан бошлаб кўпчилик поляк аёлининг жасоратини такрорлаган.

Лаура Деккер саёҳатга 14 ёшида отланган,  унга энг ёш аёл учун янги жаҳон рекордини ўрнатишга  бир йилдан ортиқ вақт керак бўлди.

Жессика Набонго — дунёнинг (деярли) барча мамлакатларига ташриф буюрган илк қора танли аёл

Америкада туғилган угандалик қиз Жессика Набонго дунёдаги барча мамлакатларга борган илк қора танли қизга айланиш вазифасини бажаришни ўз олдига мақсад қилди.

156 та мамлакат ортда қолди, бор-йўғи 39 мамлакатга бориши зарур. Шундай экан, у октябрь ойида ўз мақсадига эришиши лозим.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ