Сайёрадаги энг кўп ўрганиладиган тиллар маълум қилинди

Биласизми? 16-03-2019

Тилга оид билимларни кенгайтиришга ихтисослашган SIL International ташкилоти томонидан ўтказилган ўтган йилдаги тадқиқот натижалари эълон қилинди. Мутахассислар одамлар қайси тилларни кўпроқ ўрганишларини аниқлашди.

Сайёрада энг кўп ўрганиладиган тиллар бешлиги:

1. Инглиз тили

2. Испан тили

3. Хитой тили

4. Итальян тили

5. Француз тили.

Агар дастлабки уч тил доимий равишда барқарор бўлса, 4- ва 5-ўриндаги тиллар 2018 йилда бир-бири билан ўрин алмашди: итальян тили французчага қараганда оммалашди. 2013-2014 йиллар рейтингида 1,7 миллион киши итальян тилини ўрганаётгани маълум қилинган бўлса,  2014-2015 йилларда эса унга 2 миллион киши қизиққан. 2016 йилда 2,3 миллион киши «parlare italiano»га ҳаракат қилишган.

Тиллар рейтингини тузиш осон иш эмас. Ахир муайян тилни ўрганаётган кишилар сонини аниқ санаш имконсиз ва турли статистика агентликлари томонидан берилган рақамлар бир-биридан катта фарқ қилиши мумкин.

Тиллар рейтингида инглиз тили етакчилик қилмоқда: унда 1 миллиард 190 миллион киши сўзлашади (аҳолининг 17 фоизи). Иккинчи ўринда хитой тили – 1 миллиард 107 миллион сўзлашувчи (15,8 фоиз). Учинчи ўринда 697,4 миллион кишилик кўрсаткич билан ҳинд-урду. Она тили сони бўйича эса қуйидагича тақсимланади: хитой тили, испан тили, инглиз тили.





МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ