Сайёрамиздаги энг гўзал ва ҳайратланарли миллий боғлар

Саёҳат 24-01-2017

1872 йилда президент Уилсс Грант қарорига асосан Снейк дарёсининг шимоли-шарқий қисмидаги 898,3 минг гектарли ер дунёдаги биринчи миллий боғга айланади ва унга Йеллоустон номи берилади. Миллий боғларнинг қўриқхоналардан фарқи шундаки, уларнинг ҳудудида сайёҳлар киришига рухсат этилади ва хўжалик ишлари билан чекланган миқдорда шуғулланиш белгиланади.

Ҳозирги кунда дунёда 7000га яқин миллий боғлар мавжуд. Уларнинг ҳар бирига сайр қилиш ёввойи табиат оламига назар солиш, камёб ўсимликлар билан танишиш ва ҳайвонлар, қушлар ҳаётини яқиндан кузатишга имкон беради. Қуйидаги рўйхатдаги боғлар эса айнан таниқли саёҳатчилар ва машҳур нашрлар томонидан энг чиройли, бузилмаган ҳолатдаги табиат ўчоқлари деб тан олинган. 

Какаду, Австралия

Майдони: 19 804 км²
Боғ номи шу ҳудудда яшаган «Какаду» қабиласи номидан келиб чиққан. Барча томондан боғ ўйиқлар билан ўралган, бу эса ажойиб биологик захирани шакллантирган. Боғда 1700дан ортиқ турдаги ўсимликлар қайд этилган. Шунингдек, ҳайвонот оламида 280 турдаги қушлар, 117 хил судралиб юрувчилар, 77 хил балиқлар, 1000 турдаги ҳашарот ва 60 хилдаги сутэмизувчилар яшайди. Боғ яна турфа хил табиат ҳудудлари билан ҳам машҳур: шубҳали ботқоқлардан тортиб, қуёшли текисликлар ва борса келмас ўрмонларгача.

Серенгети, Танзания

Майдони: 14 763 км² 
Бу боғда 500 турдаги қушлар ва 3 миллиондан ортиқ катта ҳайвонлар боқилади. Қуруқ ва ёғингарчилик мавсумида боғда ғаройиб ҳодисалар — октябрдрдан ноябргача шимолий адирлардан жанубий ўлкаларга, апрель-июнда эса ғарб ва шимолга ҳаракатланадиган ҳайвонларнинг кўчишини кузатиш мумкин. Шимолда боғ Кениянинг Масаи-Мара қўриқхонаси билан чегарадош бўлиб, у боғнинг давоми саналади. Боғнинг жанубий-шарқида Нгоронгоронинг биосферали қўриқхонаси жойлашган.

Фьордленд, Янги Зеландия

Майдони: 12 500 км²
Янги Зеландиянинг йирик миллий боғи Жанубий оролнинг тоғли жануби-ғарбий қисмини эгаллайди. Янги Зеландиянинг энг чекка ҳудудларидан бирида ноодатий фиордлар, шаршаралар ва тоғ тизмалари жойлашган. Фиордленд тоғлари сайёрадаги энг намли ҳудудлар қаторига киради. Боғ ичида денгиз мушуклари, пингвинлар, ноёб турдаги қушлар, шунингдек, қора маржонларнинг дунёдаги энг катта уяси мавжуд. 

Банф, Канада

Майдон: 6641 км² 
Боғ Альберт провинциясидаги Калгари шаҳри ғарбидан 110—180 км масофада жойлашган. Музликлар, муз майдонлар ва муз кўллари, зич игнабаргли ўрмонлар ва альп манзаралари ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади. Боғда 56 турдаги сутэмизувчилар боқиларди. Уларнинг кўпини дурбин орқали кўриш мумкин. Боғ марказида Канаданинг энг кўп аҳоли пунктига эга Банф шаҳри мавжуд бўлиб, у денгиз сатҳидан 1463 метр баландликда жойлашган.

Гранд-Каньон, АҚШ

Майдони: 4927 км²
АҚШнинг энг қадимий боғларидан бири Аризона штатида жойлашган. Унинг асосий бойлиги Колорадо дарёдаги даралар ҳисобланади. Унинг узунлиги 350 км, чуқурлиги эса 1900 метрни ташкил этади. Дара тахминан 10 миллион йил аввал шаклланган: бу ерда Ернинг 4 бутун геологик даври акс этган. У минора, пирамида ва маъбадлар шаклини ёдга солувчи кўплаб ғаройиб қоялар билан қопланган. 

Йосемити, АҚШ

Майдон: 3081 км²
Мазкур боғ Сьерра-Невада тоғининг ғарбий этагида жойлашган. Унинг асосий кўнгилочар майдонларига баҳайбат секвойя, Эль-Капитан қояси, гумбазсимон Хаф-Доум ва кўплаб шаршаралар киради. Йосемити беш асосий ўсимликлар ҳудудини ўз ичига олади. Ҳимояланган ҳудудда сайёҳлик йўналишларининг давомийлиги т 1300 км.ни ташкил этади.

Торрес-дель-Пайне, Чили

Майдони: 2420 км²
Боғ Чили жанубидаги Пуэрто-Наталес шаҳрининг шимолидан 140 километр масофада жойлашган. Боғнинг асосий манзарали ерлари баландлиги 3000 метрга етадиган кўп сонли тоғлар, тор ва чуқур кўрфазлар, музликлар ва кўллар ҳисобланади. Боғнинг энг баланд нуқтаси — 3050 метр баландликдаги Пайне-Гранде тоғидир. Бу масканнинг яна бир кўнгилочар нуқтаси улкан, турли хилдаги фауналардир: бу ерда 118 турдаги қушлар ва 26 хил сут эмизувчилар, жумладан, гуанако, пума, Анд тоғи кийиги, Жанубий Америка тулкиси боқилади. Боғда Патагониянинг деярли барча манзаралари мужассам.

Лейк-Дистрикт, Буюк Британия

Майдони: 2292 км² 
Истироҳат боғи ўз номини кўлларга бойлиги туфайли олган. Боғ ҳудуди музликлар натижасида ҳосил бўлган. Ҳимояланган майдон чегаралари деярли Камберленд тоғлари билан мос келади. Боғда Англиянинг тўртта энг катта кўллари— Уиндермир, Алсуотер, Бассентуэйт, Деруэнт-Уотер ва Англиянинг энг баланд тоғи Скофел-Пайк мавжуд.

Фужи-Хаконэ-Идзу, Япония

Майдони: 1227 км²
Боғ Хонсю оролининг марказий қисмида жойлашган. Боғ таркибига бешта дунёга машҳур бўлган Фужи кўллари киритилган. Унинг яна бошқа қадамжоларига Фужи тоғи, шаршаралар, тоғ кўли, иссиқ булоқлар ва қулқонли оролларни мисол қилса бўлади. Хиёбон бўйлаб бир изли осма темир йўллар ўтган бўлиб, улар орқали боғнинг асосий чиройини томоша қилиш мумкин. Пиёда юришни хоҳловчилар ҳам боғни исталганича кўздан кечриши мумкин.

Швейцария миллий боғи, Швейцария

Майдони: 172,4 км²
Швейцариядаги ягона миллий боғ Энгадин водийсида жойлашган. Боғ ўз ичига денгиз сатҳидан 1400 ва 3174 метр баландликдаги Альп ҳудудини олади. Ёввойи табиат шароитида боғда тоғ эчкилари, қора эчки, суғурлар, шимол қуёни, калтакесаклар ва саноқсиз қушларни кузатиш мумкин. Боғда умумий 80 км узунликдаги 21 сайёҳлик изи ажратилган. 

Мануэль-Антонио, Коста-Рика

Майдони: 6.81 км²
Мануэль-Антонио энг кичик милллий боғлардан бири саналади. Кичик ҳудудга қарамай, боғ чеккаларида нам тропик ўрмон, пляж ва қояли кўллар бор. Боғ 184дан ортиқ қуш ва 109га яқин сутэмизувчиларнинг, жумладан, маҳаллий рамзлар бўлган — игуана, маймунларнинг уйи саналади. 

Гуйлинь, Хитой

Боғ Хитойнинг жанубида, Лицзян дарёси яқинида жойлашган. Хитойчадан таржима қилинганда «Гуйлинь» сўзи «Кассия дарахтлари ўрмони» деган маънони англатади. Бу ном тасодифан берилмаган, ахир маҳаллий оҳактош устунлари тошли ўрмонни ёдга солади. Тоғлар дуккак, дарахтлар ва гуллардан иборат қуриган ўсимликлар билан қопланган. Табиатнинг бор гўзаллигини томоша қилишнинг энг яхши усули — Лицзян дарёси бўйлаб Гуйлиндан Яншога қайиқда сайр қилиш керак. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ