Сеулда роботлар ўзи учун музей қуради

Ажабтовур воқеалар 9-03-2019

Роботехника ва сунъий идрок соҳасидаги кўплаб мутахассислар тез орада роботлар одамларнинг иш жойларини эгаллаб, уларни “сиқиб чиқаришини” таъкидлашмоқда. Роботлар автомобиль заводлари ва компьютер техникасини йиғиш корхоналарида меҳнат қилмоқда, одамлар етиб боролмайдиган, масалан, Марсдаги экспедициялар ва инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ерларда инсон ўрнини босмоқда. Роботлардан фойдаланишнинг янги усули ҳақидаги яна бир янгилик бу сафар Сеулда пайдо бўлди. У ерда роботлар ёрдамида музей қуриш режалаштирилмоқда. Бу робототехника музейи бўлади. Melike Altinisik Architects турк фирмаси лойиҳа муаллифидир.

Бу иншоотга мос келувчи футуристик услуб танланган. Музей фасад қисми пластин-пазллардан иборат, музейнинг ўзи эса сфера шаклида бўлиши режалаштирилган. Музейнинг ички дизайни ҳам қизиқарли кўринишда. Лойиҳа муаллифлари турли роботлардан фойдаланиш вақт ва пулни тежабгина қолмай, қурилиш вақтидаёқ истиқболдаги аудиторияни жалб этишига умид билдиришмоқда. Ахир роботларнинг иш жараёнини кузатиш жуда ажойиб бўлади.

Бинонинг бетон конструкциялари 3D принтерида босилиши режалаштирилмоқда. Турли роботлар ва учувчисиз учиш аппаратлари бино элементларини йиғишда иштирок этади. Бироқ қурилишнинг асосий босқичлари албатта одамлар томонидан назорат қилинади.

Қурилишнинг бошланиши 2020 йилга мўлжалланган. Айнан шу йили Сеулда робототехника музейи очилади. У одамларнинг бу соҳага қизиқишини ошириш, шунингдек шаҳар аҳолиси ва пойтахт меҳмонларини роботларни ишлаб чиқариш ҳамда уларни қўллаш борасидаги сўнгги ютуқлар билан таништиришга мўлжалланган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ