Шахс сифатида ривожланиш мавзусига бағишланган китоблардаги 7 асосий ғоя

Психология 28-11-2018

Кўпчилик бундай китобларга менсимаган ҳолда муносабат билдиришади, бу бекорга эмас. Чунки у ерда иккиламчи фикрлар жуда кўп бўлади. Бу каби юзлаб нашрларнинг маъносига тенг бўлган асосий етти жиҳат қуйидагилардан иборат.

Фото: Лайфхакер

Бундай китобларнинг ҳар бири 10 фоиз фойдали маслаҳатлар, 90 фоиз қўшимча фикрлардан иборат. Муаллиф вақтининг кўп қисмини нима учун унинг маслаҳатларига амал қилишимиз кераклигини тушунтиришга бағишлайди. Одам шундай яратилган. Дастлаб ишонтириш, кейин эса бирор нарса қилишга ундаш керак.

Келинг, ҳар бир ана шундай рағбатлантирувчи китобдаги ўша 10 фоизни бирлаштирамиз.

1. Ақлингизни назорат қилсангиз, ҳаётингизни ҳам назорат қиласиз

Бу муваффақиятга эришиш ҳақида ёзилган ҳар қандай китобдаги фикр. Мазкур оддий ҳақиқатни ёдда тутиш  ва унга амал қилиш – осон иш эмас. Ахир ақлимиз ҳам доимий эмас.У инжиқ бола каби интизомни ёмон кўради.

2. Фикрларингиздан устун бўлинг, ана ўшанда ўз ҳаракатларингизни ҳам назорат қила оласиз

Ўйлаш амалга оширишни англатмайди. Ҳаракат қилмасангиз, ҳеч нарсага эришмайсиз. Бўм-бўш фикрлар сизни ҳақиқий мақсаддан узоқлаштиришига йўл қўйманг. Диққатингизни сизни дивандан туриш ва ҳаракат қилишга ундайдиган фикрларга қаратинг.

Орзу қилманг. Эришинг!

3. Фикрлар назорати кундалик амалиётни талаб қилади

Бу тажриба қайси шаклда ўтишини ўзингиз ҳал қилинг. Медитация, кундалик тутиш – исталган кўриниш. Муҳими – қадам-бақадам ижобий фикрлашга ўтиш.

4. Мақсадга эришиш  учун фойдали одатларни шакллантириш керак

Одатларни назорат қилиш учун тизим ишлаб чиқиш лозим. Беш килограммга озиш бу – мақсад. Кунига 1200 килокалория истеъмол қилиш бу – тизим. Дастлаб мақсадингизни аниқланг, кейин эса режа тузинг ва унга ҳар куни амал қилинг. Одатларингиз келажагингизни белгилайди. Шунинг учун уни яхшилаб ўйлаш – муҳим.

5. Натижа учун вақт керак

Сеҳрли таёқчанинг бир ҳаракати билан ҳеч нарса ўзгармайди. Бироқ чекинманг! Агар ҳар куни мақсадингиз сари олға юрсангиз, бир йилдан кейин ютуқларингиздан ҳайратга тушасиз.

6. Айбни ўзгаларга тўнкаманг

Ҳаётингиз учун  фақат ўзингиз масъулсиз. Биз ҳар доим ҳам бахтсизлик олдини ололмаймиз. Бироқ у бизга қандай таъсир қилишини аниқлаш ўз қўлимизда. Ҳар бир кун бизга кўплаб имкониятлар тақдим этади. Биз учун ҳар қандай йўллар очиқ, қадам қўйсак бўлгани. Ўзингизни оқламанг, ҳаракат қилинг.

7. Эзгуликка интилинг

Дунёда салбий омиллар шу қадар кўпки, унга ўз ҳиссангизни қўшманг. Кунингиз жуда ёмон ўтган бўлса-да, аламингизни бошқалардан олиб, жаҳл қилмасликка ҳаракат қилинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ