Шифокорнинг чинакам мўъжиза ҳақидаги ҳикояси

Саломатлик 17-04-2016

Атоқли шифокор-кардиолог, академик Владимир Андреевич Алмазовнинг хонасида шиша идиш ичида спиртланган юрак бор эди. Ҳар бир талаба бу юрак тарихи ҳақида билар эди.

Алмазов ўтган асрнинг 50-йилларида, Биринчи тиббиёт олийгоҳининг 4-босқич талабаси бўлган чоғида институт шифохонасига ўткир септик эндокардитга чилинган қиз ташриф буюради. Бу жуда ҳам қўрқинчли касаллик тури бўлиб, у ҳозирда ҳам кўплаб ўлимларга сабаб бўлмоқда.

Қизнинг яшаб кетишига ишонч қолмаган эди, унинг ҳарорати 40 даражада бўлиб, юрак уришдан тўхташ арафасида эди. Қизни алоҳида натижаларсиз етакчи профессорлар ва малака ўтаётган талабалар текшириб кўришади. Амалиётчилар орасида Владимир Алмазовнинг курсдоши бўлган маҳоратли ва эътиборли талаба ҳам бор эди.

У эндокардитга революцион даво услубини ўйлаб топмади, йигит шунчаки қизни севиб қолди: бемор қиз жуда гўзал эди. Талаба йигит ҳар куни қиздан хабар олгани хонасига кирар, унга гуллар келтирар эди. Ўлим арафасида турган қиз ҳам уни севиб қолди. Шундан сўнг, у кундан-кунга секин-асталик билан тузала бошлади.

Улар турмуш қуришди, фарзандли бўлишди, уларнинг кумуш тўйлари маросимига қизни даволашга ёрдам берган шифокорларни таклиф қилишди. Бироқ орадан анча йиллар ўтганидан сўнг, бу аёл вафот этди. У ўз юрагини Биринчи тиббиёт институти тасарруфига қолдиришни васият қилди. Токи инсонлар доимо ёдда тутишсин: хаста юракни севиб қолган инсон юраги билан даволаш мумкин...



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ