Шундай автомобилларингиз бўлишини истармидингиз?

Техника 11-02-2015

“The Retromobile vintage” машиналар кўргазмасида 500та эскича машиналар моделларини тақдим этилмоқда.

Париждаги машҳур Porte de Versailles павильонларида бўлиб ўтган мазкур кўргазмага ташриф буюрганлар 1937 йилда ишлаб чиқарилган Cord Beverly Sedan SC автомобилини томоша қилишлари мумкин бўлди.

Париждаги анъанавий ретро машиналар шоусидан Citroen C5 ҳам ўрин олди.

1932 йилги Bugatti Royale Le Roadster ҳам Retromobile Car Show 2015 да намойиш этилди

1956 йилга мансуб Mercedes Benz 300 SL Coupe Gullwing русумли афсонавий улов ҳам Porte de Versailles кўргазмалар залида ташриф буюрувчилар эътиборини тортди.

Delahaye 135-M cabriolet Faget-Varnet кўргазма доирасида ўтказилган ким ошди савдоси аввалида намойиш этилди. Буни қарангки, ушбу классик машиналар “шаҳзодаси” 50 йил давомида фермада чанг босиб ётган экан.

Дастлабки ҳашаматли, узун машиналардан бири — 1933 йилда ишлаб чиқарилган Bugatti Royale La Limousine. 

Bugatti Veyro нинг янги версияси — замонавий ва эскича автомобиллар кўринишининг уйғунлашуви. 

Peugeot Roadster 401 D илк бор 1935 йилда ишлаб чиқарила бошланган. 80 ёшли ушбу автомобиль ҳам Париждаги ретромобиллар кўргазмасидан ўрин олди.

“Калифорния ўргимчаги” номини олган Ferrari 250 GT SWB. У қачонлардир француз актёри Ален Делонга тегишли бўлган. 2015 йилги ретромобиль машиналар кўргазмасидаги ким ошди савдосида у 10 миллион евродан кўпроқ баҳога муносиб топилиши кутилмоқда.

 Voisin Type C7 Travel Berline of Louis Galle русумли ушбу автомобиль дунёдаги энг ғаройиб кўргазманинг аукциони дастурида намойиш этилди. 

Одамлар Jaguar KK55 автомобили олдида гирдикапалак бўлишди.

Facel Vega Excellence машинаси ҳам бир неча йиллар фермада эътибордан четда қолиб ётган экан. Кўргазмадаги хазина топилмаси бўлган ушбу машина ҳам ким ошди савдосининг лотига айланди. 

French Alpine нинг янгича кўриниши. Мана буни замонавийлашиш деса бўлади.

Автомобиль ишқибозлари тўпланган ушбу тадбирнинг яна бир “қадимий” экспонати Talbot Lago T26 Grand Sport SWB Saoutchik бўлди. У ҳам аукционга қўйилар экан. Мутахассислар унга 400 минг ва 600 минг евро нарх белгилашибди.

Maserati A6G 2000 Gran Sport Berlinetta Frua! Машина шундай номланади. Ким ошди савдоси ташкилотчилари унга белгиланган баҳо ҳам узун терилган ноллардан иборат бўлишини айтишмоқда. Шу машина учун қанча пул берган бўлардингиз? Кутилаётган сотув нархи — 1 миллион 200 минг евро.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ