Шведларнинг синаб кўрилиши керак бўлган бахт рецепти

Биласизми? 18-09-2018

Лагом — бутун бир бошли фалсафа. Кенг, бепоён, улкан. Таржимаси – барча нарсада мўътадиллик. Кўп ҳам эмас, оз ҳам эмас. Айнан керагича. Айнан сизга мос келадиган мувозанат.

Лагом усулидаги ҳаёт – оддий ва ортиқча ҳамда қалбаки буюмларсиз.

Фото: Pixabay

Лагом шведлар ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган. Лагом ишлаш мумкин, ошириб юбормасдан. Шим лагом турибди, яъни қандай лозим бўлса, шундай. Ҳатто сув ҳам лагом илиқ бўлади, бу қулай ҳароратдаги сувни англатади.

Ҳар бир соҳада – иш, муносабатлар, интерьер дизайн, услубда шведлар lagom är bäst шиорига кўра иш тутишади. Яъни, қанча зарур бўлса, шунча ол. Мўътадилликдаги калит.

Лагомни ким ўйлаб топган?

Лагом фалсафаси викинглар давридан қолган, деган фикр бор. Сўзнинг ўзи ҳам “лагет ом” (“айлана бўйлаб узатиш”) сўзлари бирикмасидан келиб чиққан. Гап шундаки, маросимларда асал ва мевалардан тайёрланган идиш айлана бўйлаб узатилган: ҳар ким бошқаларга ҳам етишини мўлжаллаб ичиши керак бўлган. Тенглик. Ҳурмат. Қўли очиқлик.

Нима учун айнан шведлар?

Швеция энг фаровон мамлакатлар ўнталигига илк марта кираётгани йўқ. Яқинда ўтказилган ижтимоий сўров натижалари шуни кўрсатдики, шведлар (скандинавиялик қўшнилари билан биргаликда) ўзларини бахтли кишилар санайдилар. Айнан шунинг учун ҳам лагомни ўрганиш янада қизиқарлироқ. Ғоя шведча бўлса-да, уни сайёранинг исталган нуқтасида қўллаш мумкин.

Машҳур блогер Ники Брантмарк ҳатто “Лагом ўзи нима?” деган китоб ёзган ва унда мазкур ғаройиб фалсафа ҳақида ҳикоя қилган. Никининг ўзи Швецияга 13 йил олдин Англиядан кўчиб келган. Бу вақт давомида у ҳаётини кескин равишда ўзгартириб юборди, унга янги одатлар ва бетакрор анъаналарни олиб кирди. Натижада ҳақиқий бахтга эришди.

Фото: Pixabay

Улар учун яшаш зерикарлими? 

Лагом — роҳатлардан воз кечиш дегани эмас. Уларни мўътадиллик ва мувозанатлашган ҳолда бошдан кечиришдир. Албатта, шведларда ҳам режадан чиқиш ҳолатлари юз беради. Улар дамлаган жуда ўткир швед қаҳвасининг ўзи бир дунё. Ёки кўплаб ширинликларини олайлик – қиём шимдирилган ширинлик, кокос қириндисидаги шоколадли шарча, улар хуш кўрадиган – долчинли кулчалар. Бироқ бундай сийловдан кейин улар ўзларини тийиш билан жазолашмайди, балки мўътадил ҳолатда қолишда давом этадилар.

Лагом усулида уйни қандай жиҳозлаш мумкин?

Шведлар ғолиб бўлган соҳаларга эътибор берадиган бўлсак, уйни жиҳозлашни назардан четда қолдиролмаймиз. Бетакрор скандинавияча усул барча томонидан тан олинган: у ўта кўп буюм билан ошириб юборилмаган ва диққатни ўзига жалб этади. Бироқ шведлар қандай қилиб мувозанатга эришдилар? Уларда минимализмга туғма мойиллик мавжуд ва йиғишга бўлган иштиёқ мутлақ кузатилмайди. Шунинг учун шведларнинг уйида эски буюмлар билан тўлган қутилар кўринмайди.

Нима энди табиатни ҳам севиш керакми?

Шведлар вақтини табиат қўйнида ўтказишни жон-у дилдан севади. Уларни тушуниш мумкин: мамлакат ҳудудининг ярми ўрмонлар билан қопланган, атрофда 29 та миллий боғ мавжуд. Табиат – ҳаётнинг ажралмас қисми.

Давлат бундай хордиқни турли йўллар билан қўллаб-қувватлайди: Швецияда  “аллемансрэттен” тушунчаси мавжуд. Ҳар бир киши атрофдагиларнинг тинчлигини бузмаган ҳолда эркин сайр этиши, қўзиқорин ва мевалар териши, исталган ерда палаткалар ўрнатиши мумкин. Шунинг учун шведлар ҳар қандай об-ҳавода ҳам шаҳар ташқарисига чиқиб, пикниклар уюштиришади. Айтганча, таътилларини одатда ўз мамлакатларида ўтказадилар. Дала ҳовли ёки ёзги уйларига кетишади, у ерда кун бўйи мутолаа қиладилар, чўмилишади, стол ўйинларини ўйнаб, ҳеч қаерга шошилишмайди.

2016 йилда ёввойи табиат фонди тадқиқот ўтказиб, доимий равишда табиат қўйнида дам оладиганлар ўзларини бахтлироқ ва соғлом ҳис этишларини аниқлади. Бошқа тадқиқот ҳам бундай “кўм-кўк” саёҳатлар вақтида хотиржам бўлиб, руҳиятимизни тиклашимиз ва ижодиёт билан шуғулланиш истагига эга бўлишимизни кўрсатди.

Яна бахт сирларидан беринг!

Фото: Pixabay

Шведларнинг бахт бўйича учта кичик сирлари қуйидагича:

Капсулали гардероб яратинг. Шведча гардероб кам сонли ва функционал кийимлардан иборат: бир-бири билан аъло даражада мослашадиган кам сонли кийим-кечаклар. Капсулали гардероб зўриқишдан халос этади: харид, танлов ва ювишга камроқ вақт сарфлайсиз.

Скандинавия парҳезига амал қилинг. Швециянинг миллий таомлари— силль ок потатис (сельдь балиғи ва брусникали картошка), щётбуллар мед потатисмус (картошка пюреси билан тайёрланган қийма) ва питипанна (кубик шаклида тўғралган картошка, гўшт ва маринадланган лавлаги ҳамда пиёз). Ўзига хос эшитилади, бироқ айнан скандинавча парҳез шифокорлар томонидан энг соғлом дея тан олинганлардан биридир. У холестерин миқдорини тушириб, юрак томирлари касалликлари, артрит ва Крон касаллиги эҳтимолини камайтиради. Яна у белга ҳам зарар кўрсатмайди!

Ўзингиз учун кичик анъаналар уюштиринг. Швецияда дўст, ҳамкасб ва қариндошларни бир-бири билан бирлаштиришга қаратилган анъаналар кўп. Масалан, муқаддас швед маросими “фика” – қаҳва ва ширинликлар билан танаффус. Унинг моҳияти оддийлигида: қайноқ ичимлик, шошилмасдан меҳмон бўлиш ва мулоқот қилиш. Ёки фредагсмюс – оила вакиллари йиғилиб, телевизор томоша қиладиган ва ширинликлар ейдиган ёқимли жума. Айнан шундай кичик анъаналар унутилмас хотираларни яратиб, табассум уйғотади ва ҳатто қорли қиш фаслида ҳам қалбларга илиқлик бахш этади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ