Симпсонлар: Мультсериал ва ҳаётдаги 11 ўхшашлик

Ажабтовур воқеалар 12-11-2016

Ўн олти йил аввал Симпсонлар эпизоди Дональд Трамп бир кун келиб АҚШ президенти бўлишини кўрсатганди. Кўп йиллардан буён экран юзини кўриб келаётган мультсериалдаги воқеаларнинг баъзилари ҳаётимизда ҳам содир бўлган. Эътиборингизга "Симпсонлар" сериалида намойиш этилиб, бироз вақт ўтиб ҳаётимизда ҳам юз берган тасодифий воқеаларни тақдим этамиз. 

Трамп президентлиги

2000 йилдаги эпизод Трамп президент бўлишини ҳикоя қилади. Бу воқеа чиндан ҳам худди мультфильмдагидек содир бўлди — ҳаттоки реал ҳаётдаги вазиятлар сериал кадрларига мос келади. Бундан ташқари, мультипликаторлар миллиардернинг сайловолди кампаниясининг махсус услуби ҳақида ҳам тўхталиб ўтишган.

 

Помидор ва тамаки гибридининг ихтиро қилиниши

1999 йилда Гомер помидор ва тамаки гибридини яратиш учун ядровий қувватдан фойдаланади. Унга эса «tomacco» деб ном беради. Бу эса агроном -саргузаштчи Роб Баурни илҳомлантиради. У ўзининг тамаки гени билан помидор гибридини яратишга қарор қилди. 2003 йилда биринчи сабзавот ўсиб чиқади ва аграном уларни Симпсонлар сценарий усталари жамоасига совға қилади.

 

Эбола безгагининг авж олиши

1997 йил Симпсонлар мультсериалида Эбола вируси авж олиши башорат қилинади. У вақтда безгак фақат тор доирадаги тадқиқотчиларгагина маълум эди. 17 йил ўтиб 2014 йилда башорат қўрқинчли тусда ҳақиқатга айланди.

 

Хиггс бозони массасининг очилиши

1998 йилги эпизодда Гомер Симпсон ихтирочига айланиб, доскада мураккаб тенгламаларни ечиш билан шуғулланади. "Симпсонлар ва уларнинг математик сирлари" китобининг муаллифи Саймон Сингх сўзларига кўра, Гомер Хиггс бозони заррачасининг массаси ҳақида сўзлайди. Бу илк бор 1964 йил профессор Питер Хиггс томонидан айтилган эди, бироқ олимлар Хиггс бозони мавжудлигига исботни фақат 2014 йилдагина аниқлашди.

 

Лондондаги "Парча" (The Shard) минорасининг қурилиши

1995 йилда "Лизанинг тўйи" эпизодида таниқли Нострадамус сирли ҳолатда кўрсатилади. Лизанинг Лондонга ташрифи чоғида Тауэр кўприги ортида турган ва ташқи кўриниши ҳамда жойлашувидан машҳур минорани ёдга солувчи осмонўпар бинонинг томоша қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, миноранинг қурилиши 2009 йил, башоратдан 14 йил ўтганидан сўнг қурилиши бошланади.

 

Робот-кутубхоначилар

Айнан ўша қисмда 1995 йил кутубхоначилари ўрнига роботлар келишини кўришимиз мумкин. 20 йил ўтиб, робот-кутубхоначи прототипи яратилди ва ҳозирда улар Сингапурнинг бир неча кутубхоналарида қўлланилади.

 

Отлар билан можаро

1994 йил Симпсонлар мактаб ошпазлари ўқувчилар учун отлар бўлагидан овқат қилишганини ҳикоя қилишади. Ўн йил ўтиб, Ирландия озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги органи мамлакатда сотилаётган гўшт котлетларининг учдан бир қисмида от ДНКсини топади.

 

Зигфрид ва Ройга йўлбарс ҳужуми

1993 йилда Симпсонлар таниқли спорт мураббийлари Зигфрид ва Ройни, жумладан, уларга оқ йўлбарс ҳужум қилганини пародия қилиб чиқишади. 2003 йилда ҳаётда ҳам ҳақиқий Зигфрид ва Ройга томоша чоғида оқ йўлбарс ҳужум қилади. Улар тирик қолишади, бироқ оғир жароҳат олиб, ўз чиқишларига якун ясашади.

 

The Beatles'дан мактуб

1991 йилда Симпсонларнинг мултьсериалида кекса Ринго Стар ўн йиллар аввал ўзига келган мактубларга жавоб қайтаргани ҳақидаги саҳна пайдо бўлади. 2013 йилнинг сентябрида The Beatles гуруҳининг икки мухлиси чиндан ҳам хонандаларга қарийб 50 йил аввал ёзилган мактубига жавоб олади. Хатлар сэр Пол Маккартнига юборилган бўлиб, у ҳар бирига жавоб қайтаришга ҳаракат қилган.

 

Микеланжело Довудининг цензураси

1990 йилги эпизодда Спрингфилд аҳолиси Микеланжелонинг "Довуд" ҳайкалини музейга қўйилгани ва беҳаё бўлганига қарши чиқиб, овоз беришади. Келажак эса янада кулгили тус олди — россиялик фаоллар 2016 йилда Санкт-Петербург марказида жойлашган Уйғониш даври ҳайкалининг нусхасидаги "очиқ" ерларни ёпиш учун бош кўтаришади.

 

Уч кўзли балиқ

Эпизодларнинг бирида Барт маҳаллий электростанция яқинидаги дарёдан Блинки исмли уч кўзи бор балиқ тутиб олади. Ўн йилдан ортиқ вақт ўтгач, уч кўзли балиқ Аргентинадаги ҳовуздан топилди. Қизиғи шундаки, ҳовуздаги сув маҳаллий атом станциясидан келиб тушар эди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ