Сирлар очилди: Жек Ма Alibaba қандай тузилганини айтиб берди?

Миллиардерлар 1-11-2018

Душанба куни, 10 сентябрда миллиардер ва Alibaba group асосчиси Жек Ма 54 ёшга тўлди. Хитойлик тадбиркор ва унинг компанияси тўғрисидаги энг қизиқ материалларни тўпладик.

Фото: Reuters

Жек Ма тамойиллари

«Мен оддий хитой оиласида туғилдим. У қадар яхши ўқимасдим. Ҳаракат қилардим, аммо ҳар доим ҳам ўхшайвермасди. Балки, гап менинг мактабим энг яхши мактаб бўлмаганидадир. Шу сабаб мактабни тугатгач, анча вақтгача иш тополмадим. Уч марта имтиҳонлардан йиқилдим ва университетга кира олмадим. Бироқ ҳеч қачон енгилмадим. Муваффақиятга эришмаган одамдан муваффақиятсизлигининг сабабини сўраб кўринг. Агар у бунда кимнидир айбласа, унинг имконияти йўқ. Омадсизлар ана шундай гапиришади. Имконияти борлар эса бошқача сўзлайдилар…

Alibaba’га Хитойда асос солинган, бироқ у Хитой компанияси бўлиб қолмаслиги зарур. Унинг ҳатто номи ҳам хитойча эмас, у араб тилидан олинган. Ахир ёдингизда-ку, бу сўз “1001 кеча” тўпламида учрайди. Мен уни атайлаб танладим. Хитойда яратилган компания бутун дунёдаги кичик компаниялар ва ёшларга ёрдам беришини истадик.

Агар келажакка тайёр бўлишни истасангиз, кеча қилган ишларингизни бажарманг. Хотирани машқ қилдириш керак эмас, барибир компьютердан кўпроғини ёдда сақлай олмайсиз. Тезроқ ўқишга ҳаракат қилманг, чунки компьютерлар буни тезроқ амалга оширади. Сиз ижодкор, новатор бўлишга ҳаракат қилишингиз керак, конструктив бўлишингиз лозим. Ўрганаётганларингизнинг бари сизни ана шундай одамга айлантириши зарур.

Ўз-ўзимга доим мана бундай маслаҳат бераман. Ҳеч  нарса оддий ва бекорга бўлмайди. Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, бунинг учун ҳақ тўлаш керак бўлади.

Ўз-ўзимга ҳар куни берадиган яна бир маслаҳат. Мен ҳар куни мана бундай дейман: «Бугун бари мураккаб, эртага бундан-да мураккаб бўлади, индинга бари ажойиб бўлади, бироқ кўпчилигимиз эртага кечки пайт вафот этамиз». Айнан шунинг учун қўлни-қўлга теккизмай ишлаш керак.Ҳар бир янги кун муаммолар келтириши мумкин, бироқ мураккаб вазиятда чиниқасиз. Ўз-ўзингизга ишонишингиз керак, ана ўшанда келажакдаги ҳар қандай муаммони еча оласиз.

Агар  тўғри йўналишда  кетаётган бўлсангиз, пулнинг ўзи сизни топади. Бу айнан шундай ишлайди. «Агар пулим бўлганида, мана бундай қилган бўлардим» дейдиганларга мен ҳар доим шундай жавоб бераман: «Сизда ҳеч қачон пул бўлмайди. Агар бирор нарсани ҳақиқатан ҳам амалга оширмоқчи бўлсангиз, буни пулсиз бажаринг. Натижага эришсангиз, сизга пул келади».

Фото: EPA

Alibaba сири

2002 йилда Alibaba.com ўзининг илк даромадини топган кунда  Жек Ма  бир неча ходимларни ўз хонасида тўплаб, унда сирли лойиҳа борлиги ва тўпланганлар мазкур лойиҳада иштирок этишлари мумкинлигини айтди. Бироқ бунинг учун Alibaba’дан кетишларига, сирли жойда ишлаб, дўстлари, қариндошлари, фирманинг бошқа ходимларига ўзлари ишлаётган янги стартап ҳақида айтмасликка тўғри келади.

Бу қарор – компанияни аввалги бизнесдан янги ва аъло даражада бўлиши  учун умид бўлиб, Жек Ма томонидан босилган илк қадам эди. Бироқ кейинчалик бундай тактика фирма стратегиясидаги «кўп қиррали тош»га айланди.

Alibaba қандай тузилган?

Ма ўзининг Жек Уэлч мухлиси эканини тан олган. Шунинг учун компаниясининг айрим жиҳатлари GE’ни ёдга солиши бежиз эмас.

«Бўлим раҳбарлари бизнеслари учун зарур бўлган нарсани амалга ошириш учун етарли эркинликка эга бўлишлари лозим. Мен улар бир-бири билан мусобақалашиши ва ўз фаолиятларида энг яхшиси бўлишга интилишларини истайман», - дея аниқлик киритади Жек Ма.

Фото: East News

Сўз якунида

Бир неча кун илгари The New York Times Ма компанияни ўзининг 54 ёшга тўлган туғилган кунида тарк этиши, бундан кейин хайрия ва таълим лойиҳалари билан шуғулланишини айтганди. Бироқ кейинчалик Alibaba вакили бу маълумотни инкор этди. 10 сентябрь куни Ма Alibaba Group бошқарувидан 2019 йил куз фаслида у томонидан яратилган компанияга 20 тўлишидан аввал кетмаслигини маълум қилди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ