Сиз ҳам эслайсизми? Ёхуд бувам ишлатган буюмлар...

ПОЗИТИВ 7-01-2015

“Буран” қордаюрари. 

Қорда юрувчи энг мустаҳкам транспорт модели. Уни Эльбрус ва Помирнинг қорли қияликларида, Антарктиданинг аёзли чўлларида, Шимолий қутбнинг уч оқимида синаб кўришган. Унинг номи рус шимолидаги турдош жой номидан олинган. Анча йиллар “Буран”га тенг келадиган рақобатчи топилмади. Машина чидамли, оғир, узоқ масофаларга ҳам бемалол борадиган имкониятга эга эди. “Буран” ўттиз йил олдин қандай бўлса шундайлигича қолганди: мотор суюқлик билан совутилади, амортизаторлари ҳаво босими воситасида ишлайди.

Электроника ВМ-12.

Ўз вақтида катта шов-шувга сабаб бўлган, VHS форматида ишлайдиган бу видеомагнитафон ўзининг узоқ “қариндош”и бўлмиш “Panasonic NV-2000” прототипи асосида ишлаб чиқарилган. Кассета унинг тепасидан тиқилган, саккиз каналли ўрта тўлқин қабул қилувчи (СВП) тюнерга, цифрли вақт кўрсатгичига ҳамда кассета ленталарини ҳисобловчи механик қурилмага эга бўлган. Унинг нархи ўша пайтларда 1200 рублга тенг бўлган. Шундоқ бўлсада уни ҳарид қилиш учун узун навбатга туришга тўғри келган.

ГАЗ-24 “Волга” автомобили.

Бу машина 1968 йилдан 1994 йилга қадар Горький автомобиль заводида ишлаб чиқарилган. Бу заводда Газ-24 дан ташқари Газ-24-10 модели ҳам тайёрланган. Газ-24 нинг дизайни 60-,70-йиллар учун стандарт ҳисобланган. Умумий кўриниш бўйича Америка автомобилларига ўхшаса, айрим техник деталлари эса Европада ишлаб чиқарилаётган автомобиллар билан уйғунлашиб кетган. 70-йиллардан бошлаб Шимолий Америка ҳамда ер юзининг бошқа ривожланган давлатлари учун экспорт қилинган.

“Звезда-54” радиоприёмниги.

Бу радиоприёмник 1954 йилда Харьковдаги “Коммунар” заводи ҳамда Москвадаги “Мосприбор” заводларида ишлаб чиқарилган. Бу заводларда жами 674 минг дона “Звeздa-54” радиоприёмниги тайёрланган. 1954 йилнинг сўнгига келиб, унга бир-иккита ўзгартиришлар киритилган: умумий кўриниши вертикал кенгайтирилган, уни бўяшда қизил ва яшил ранглардан фойдаланилган.

Бугунги кунда бу техника воситаси коллекционерлар хазинасидаги энг қиммат буюмлардан бири ҳисобланади.

“ВЭФ-Спидола” радиоприёмниги.

Бу радиоприёмникнинг йигирма йил давомида тўрт авлодини чиқаришга муваффақ бўлинган. Унинг номланиши “Лачплесис” поэмасида учрайдиган алвасти номи билан боғлиқ.

“Алёнка” шоколади.

1960 йили фотограф Александр Геринас ўзининг саккиз ойлик қизчаси Ленани суратга олади. Қисиқ кўзли, рўмол билан ўраб қўйилган қизчанинг сурати дастлаб “Советский фото” журналида, сўнгра 1962 йилда “Здоровье” журналининг биринчи сонида, муқовада босилиб чиқади.

Орадан тўрт йил ўтиб, қизчанинг сурати “Алёна” номи остида чиқарилаётган шоколад қоғозида пайдо бўлади.

“Стол лампаси”.

1970 йилда архитектор Михаил Оленев энергия тежовчи ва башанг кўринишга эга чироқ турини ихтиро қилади ҳамда уни соддагина қилиб “Стол лампаси” деб атайди.

“Два мяча” кедалари.

Бу маҳсулот тури 1957 йилда Собиқ Иттифоқида бўлиб ўтган олтинчи умумжаҳон ёшлар ва талабалар фестивалида жуда кенг тарқалади. 60-йилларга келиб барча турдаги чешка ҳамда сандалларни истеъмолдан сиқиб чиқаради. Бундан ташқари пойафзаллар орасида биринчи бўлиб “Резин текстилли спорт пойафзали” сифатида ГОСТ № 9155 сертификатини қўлга киритади.

“Сатурн-2” чангютгичи.

Бу чангютгич нафақат ҳаво сўриш имкониятига эга бўлган, балки у ҳаво пуркаган ҳам. Шу сабабли ҳам у бўёқчиларнинг энг севимли ва қулай иш қуролларидан бирига айланган.

В-72 “Орлёнок” велосипеди.

У ўрта ҳажмга эга бўлган, икки оёқли, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўсмирлар учун махсус ишлаб чиқарилган. Унинг тарихи 1950 йилга, Минск заводига бориб тақалади. Шу йилда ушбу заводдан икки хил велосипед тури ишлаб чиқарилади. Бири ўсмирларга мўлжалланган “Орлёнок” бўлса иккинчиси ёши катталар учун тайёрланган “Ветерок” велосипедларидир.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ