Смартфон воситасида интернетсиз бажарса бўладиган фойдали ишлар

Гаджетлар 10-11-2014

Замонавий телефонлар аллақачон алоқани таъминлашга қаратилган биринчи вазифаси доирасидан чиқиб, бизнинг кўнглимизни очиш, машқ қилдириш ва дарс беришни бошлаган. Бироқ уларнинг кўп имкониятлари у ёки бу даражада тармоқ билан боғлиқ, шунинг учун агар Интернетга кириш имкони бўлмаса, энг замонавий смартфон ҳам оддий телефон гўшагига айланади. Агар аввалдан бу турдаги иловалардан бирини ўрнаттирмаган бўлсангиз. Хўш, Интернетга кириш имкони бўлмаганда, смартфон воситасида қандай фойдали ишларни бажариш мумкин?

Подкаст тинглаш

Ҳа, албатта, телефон харитасида бўлган мусиқани тинглашингиз мумкин. Бироқ янгигина подкаст эшитиш қизиқроқ. Бунинг учун сиз аввалдан махсус иловани ўрнатишингиз керак. Илова сиз кўрсатган каналларни ёки сизни қизиқтирган мавзуларни автоматик равишда юклаб олиши мумкин. Бу турдаги энг яхши иловалардан бири — Podcast Addict. Сиз бу илова воситасида калит сўзлар бўйича аудио ва видеоподкастларни излашингиз, каналларни ёки алоҳида гуруҳларни танланган медиага қўшиб, қўлда RSS-ленталарни ёки YouTube каналларни қўшишингиз, OPML-файлларни импорт қилишингиз ва эшитиш ёки автоном режимда кўриш учун янги эпизодларни қўшишингиз мумкин.

Танланган саҳифаларни ўқиш

Ишончимиз комилки, кўпчилик одамлар сингари сизда ҳам тармоққа қўйиладиган ҳамма қизиқ мақолаларни ўқишга вақт етмайди. Бу муаммонинг энг маъқул ечими — кейинги қолдирилган мутолаа учун махсус дастурни ўрнатиш. Уларнинг ҳаммаси битта тамойил асосида ишлайди: сиз тегишли сервисдаги мақолани танлайсиз, у мақола мазмунини сақлаб, матнни сизнинг мобил қурилмангизга узатади. Шу тариқа мақолани автоном режимда ҳам хотиржам ўқишингиз мумкин бўлади. Бундай турдаги энг яхши сервис — бу Pocket. Унинг клипперлари ҳар қандай браузер учун қулай, махсус мобил иловалари эса деярли барча платформаларга мос. Мақола сақланаётганда у визуал ахлат ва рекламадан тозаланади, шунинг учун сизга фақат матн ва расмлар қолади.

                 

Тил ўрганиш

Сиз хорижий тилни ўрганиш борасида илғор ўқувчи бўласизми ёки энди илк қадамларни қўйдингизми, ҳар қандай ҳолатда ҳам, сизга махсус ўқув курслари ёрдам беради. Уларнинг ёрдамида янги сўзларни билиб олишингиз, таниш сўзларни такрорлашингиз, грамматика қоидаларини ўзлаштириб, талаффузингизни машқ қилдиришингиз ҳам мумкин. Хорижий тилни ўрганишга мўлжалланган кўплаб мавжуд дастурлар орасида Duolingo фарқ қилади. У бизга тўлақонли курсларни таклиф қилади. Ҳар бир дарс турли хил топшириқларни қамраб олади. Сизга фақат ўқиш ва таржима қилиш эмас, талаффуз ва тўғри ёзишни ҳам машқ қилиш таклиф этилади. Шу тариқа сиз материални тўлиқ ўзлаштириш имконига эга бўласиз.

Машқ қилиш

Тармоқдан фойдалана олмаслик — бу яна машқ қилиш учун ажойиб баҳона. Бунда сизга смартфонингиз ҳамроҳ бўлиб, мураббий сифатида ишлаши мумкин. Фитнес учун, шунингдек, югуриш машқлари учун мўлжалланган кўплаб дастурлар мавжуд. Виртуал мураббийларнинг энг яхшиларидан бири — Sworkit. Ниҳоятда оддий, шу билан бирга турли машқларни қамраб олган бу илова сизга қулай вақт ва жойда машқ қилиш имконини беради. Бунда сизга ҳеч қандай қўшимча ускуна керак бўлмайди.

Ўйин ўйнаш

Ҳа, биз бунга ҳар доим тайёрмиз. Қолаверса, сизга оддий эмас, балки ақлий ривожланиш учун фойдали ўйинларни таклиф этамиз. Бу ўйинлар сизнинг офлайн вақтингизни ўтказишгагина эмас, хотирангизни мустаҳкамлашга, мантиқий фикрлашга, реакция тезлигини оширишга, ностандарт қарорлар қабул қилишга ва ҳар бир қадамингизни аввалдан ўйлаб олишга ёрдам беради.

     



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • o'yinlarni
    3 йил олдин


    O'yinlarni nomini yozmapsilayu, iloji bo'lsa eng yaxshi miyani charxlovchi o'yinlarni nomiji yozib maqola chiqaringla
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ