Смартфонда сифатли сурат олиш сирлари

Гаджетлар 10-11-2014

Аслида, суратга олиш сифатини яхшилашнинг кўплаб усуллари мавжуд. Агар бу борада роса уста бўлиб кетганман деб ўйласангиз, янглишасиз. Ҳар бир смартфоннинг камераси бошқаларидан фарқ қилади, шунинг учун баъзида кичкина ўзгаришлар ҳам суратни анча ўзгартириши мумкин. Хўш, смартфондаги фотосъёмка суратини қандай яхшилаш мумкин? Бу борада мутахассисларнинг маслаҳатларига эътибор қаратамиз.

Ёруғликдан тўғри фойдаланинг

Бу маслаҳат телефонларнинг ҳамма моделларига тегишли: съёмка объекти ёруғлик манбаига қараб туриши керак, лекин камера эмас. Смартфонларнинг камераларининг асосий муаммоси кам ёруғлик билан ишлашидадир. Шунинг учун бизнинг асосий вазифамиз — камерага максимал даражада кўп ёруғлик бериш. Балки, объектни қандай жойлаштириш ҳақида бироз ўйлаб кўришингизга тўғри келар, лекин натижасида сизга маъқул келади.

Линзани артиб ташланг

Аҳмоқона эшитиляптими? Асло. Суратга олишдан олдин линзани артиб ташласангиз, ўзингизни сезилар-сезилмас, лекин ёқимсиз доғ ва нуқталар тушган суратдан халос қиласиз. Агар телефонни ёғли қўл билан ушлашни ёқтирсангиз, бу маслаҳат сизга жуда асқотади.

ZOOMдан фойдаланманг

Жисмоний зумдан фойдаланинг. Қандай қилиб дейсизми? Жуда оддий: агар объектни катталаштириб олмоқчи бўлсангиз, унга яқинроқ боринг. Бўлди. Агар объект ёнига боролмасангиз, шунчаки суратни таҳрир қиладиган дастурда кесиб ташлаш мумкин. Шу тариқа исталган натижага эришасиз. Рақамли зум билан олинган сурат эса бутунлай бузилади.

Чақнаш

Кўпчилик сураткашлар смартфондаги чақнашни умуман ўчириб, ундан фонарь сифатида фойдаланишни маслаҳат беришади. Бироқ қоронғида суратга олиш керак бўлганда, чақнаш сизга барибир керак бўлади. Шунчаки уни “Auto” режимига қўйинг, уни қачон ёқиш кераклигини смартфоннинг ўзи ҳал қилади. Агар чақнаш керак ёки йўқлигига иккилансангиз, энг маъқули — иккита суратга олиш бўлади, биринчиси чақнаш билан, бошқаси чақнашсиз, шундан кейин қайси бири яхшироқ чиққанига баҳо беришингиз мумкин.

Созлаш функциялари (настройкалар)ни тушуниб олинг Агар сиз “iPhone” эгаси бўлсангиз, фойдалана олишингиз мумкин бўлган ягона созлаш функцияси — ёқилган/ўчирилган сетка. Лекин Androidли ёки бошқа иловадан фойдалансангиз, созлаш функциялари сони асабингизни бузиши мумкин. Бироқ уларни тушуниб олишингизга тўғри келади, айниқса, сурат сифатини яхшилашни истасангиз.

“Разрешение”ни текширинг Кўп смартфонларда суратларнинг “разрешениеси”ни танлаш имкони мавжуд. Сурат сифатли чиқиши учун у максимал бўлгани маъқул.

Суратлар барқарорлигини ёқинг Сурат олиш учун тугмани босганингизда, телефонни бироз силжитасиз. Бу нафас олиш, турли беихтиёр ҳаракатлар бўлиб, улар суратни хиралаштириб, бузиши мумкин. Шунинг учун ўз нафасини назорат қила оладиган мерган бўлмасангиз, созлаш функцияларида суратлар барқарорлиги (стабилизация)ни қидириб, ёқиб қўйинг.

Оқ рангнинг уйғунлигини тўғриланг Кўп ҳолларда замонавий камералар оқ рангнинг уйғунлигини ўзи аниқлайди. Ва бу ишни анча яхши бажаради. Бироқ ёруғлик кам бўлганда, у чалкаштириши, суратингиз эса расво бир нарсага айланиши мумкин. Баъзан камерага ёруғлик миқдорини аниқлаш учун бир неча сония керак. Масалан, кўчадан хонага тез чиққанингизда ёки аксинча. Шу бир неча сонияни ўтказсангиз, сурат ёмон олиниши хавфини камайтирасиз.

Экспозицияни тўғриланг

Экспозиция линзага тушадиган ёруғлик миқдорини белгилайди. Бу созлаш функциясини мустақил бажаришингизга тўғри келади. Экспозиция қанчалик катта бўлса, линзага шунча кўп ёруғлик тушади, сурат эса ёрқинроқ ва ёруғроқ чиқади.

Ранг узатиш функциясини тўғриланг Агар оқ ранг ва экспозицияни тўғрилаш керакли натижани бермаган бўлса, ранг узатишни тўғрилашга уриниб кўриш мумкин. Масалан, компьютерда GIMPда ёки смартфонларнинг иловаларида.

Суратни оқ-қора қилинг

Агар ҳеч нима ёрдам бермаган бўлса, суратингизни оқ-қора қилишингизга тўғри келади. Кўп ҳолларда бу фильтр суратнинг катта нуқсонларини беркитиб, уни қизиқроқ қилади. Айрим смартфонлар фильтрларни реал вақт режимида ушлайди, шунда суратни бирданига оқ-қора рангда олишингиз мумкин. Сизга бундай қилишни маслаҳат бермаймиз, чунки орқага йўл йўқ.

Суратни фильтрлар ёрдамида ўртамиёналикдан қутқаринг

Бу маслаҳатни охирига қолдирганимизга сабаб шуки, аввал бошқа усуллардан фойдаланиб, буни ниҳоятда зарур бўлганда ишлатишингиз керак. Айрим фильтрлар чиндан ҳам суратни жуда чиройли қилади. Аммо оғиздан келаётган ёқимсиз ҳидни сақич билан кетказиб бўлмайди-ку. Бу маслаҳатларнинг ҳаммасини ҳар бир суратга нисбатан қўллаб бўлмайди. Бироз тажриба қилиш ҳам керак, ўшанда ўз услубингизни топасиз, суратларингиз ҳам қизиқарлироқ чиқарди. Агар сизнинг ҳам бу борада ўз маслаҳатларингиз бўлса, шарҳларда бошқа ўқувчилар билан баҳам кўринг!



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • Nosir_Qayum (poet)
    3 йил олдин


    Menda ham bir qo'shimcha bor u ham bo'lsa Retrica dasturidan foydalanishlikdir. Bu dastur rasmlarga effect qo'wiwga yordam beradi!

  • Nasrullo
    3 йил олдин


    O'zbek tilida bunaqa sayt bor deb o'ylamagandim. Uslub, yondashish, ma'lumotlar sifati va qiziqarliligi nihoyatda professional. Bir uyum ...ni ichidan gavhar topib olganday his qilyapman o'zimni. Rosa hursand bo'ldim. Sizlarga omad faqat charchamanglar!

  • Davron
    4 йил олдин


    Muallifga maslahatlar uchun katta raxmat. Menda bir oz qo'shimcha bor, bu ham bo'lsa FOKUSlash, sur'atga olinayotgan ob'yektni aniq fokuslash kerak, shunda sur'at aniqlikda tasvirga olinadi. Barchaga omad!
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ