Смартфонлардан қандай дам олиш мумкин?

Гаджетлар 21-11-2016

Британиядаги Дерби университетининг янги тадқиқоти инсонлар жуда кўп вақтини телефон ва бошқа гаджетларга сарфлашини аниқлади. Психолог шифокор Дипика Чопра ижтимоий медиа ҳамда смартфон билан ўтган вақт орасида жуда яқин алоқа борлигини айтмоқда. Шу ўринда, ҳаддан ортиқ ижтимоий маълумотлар фақатгина вақтингизни эмас, руҳий ва жисмоний саломатлигингизни ҳам ўғирлаб қўйиши мумкин.

 

Техник танаффус

Калифорния университети психолог профессори, шифокор Ларри Д. Розен ўзингизни телефондан секин-асталик билан ажратишингизни тавсия қилади. Телефон экранига умуман қарамаслик учун айрим техник танаффуслар қилинг. Барча ижтимоий медиани текшириш учун бир неча дақиқа сарфланг, кейин эса телефонни ярим соатга тинч қўйинг. Унинг экран қисмини ўгириб қўйинг.

 

Мени уйғотма

Телефонни будильник сифатида ишлатишни тўхтатинг. Ҳа, бу қулай, бироқ биргина будильникни ўчириш учун туни билан йиғилиб қолган янгиликларни ўқишга вақт сарфлаб қўйганингизни пайқамай қоласиз. Ётоқхонада имкон борича телефон ушламасликга ҳаракат қилинг, тун — дам олиш вақти.

 

Хабарларни ўчиринг

Навбатдаги билдирги келиши билан сиз албатта, телефонда янги хабарларни ўқиш ёки ўчириш учун ярим соатга яқин вақтни беҳуда сарфлайсиз. Қайғурманг, бу муаммони ҳал этиш мумкин: кўп қисмли хабарларни ўчириб қўйинг ва тинчгина яшанг. Фақат ва фақат муҳим хабарларнигина ўқиш учун махсус дастурлардан фойдаланиш мумкин — қолганлари эса шунчаки вақтни йўқотиш.

 

Оқилона назорат

Бу ерда сизга кун тартиби ёрдамга келади. Қайси вақтда телефондан фойдаланишга зарурият туғилмайди, шу вақтни белгилаб олинг. Масалан, уйга қайтишингиз билан овозсиз режимга қўйинг. Сиз таом тайёрлаш, уй ишлари билан машғул бўласиз. Энг камида бир соат ичида сиз ҳеч қандай ноқулайлик ҳис этмайсиз.

 

Душман деб билинг

 

Телефон қарамлигига қарши курашинг. Смартфон учун қанча вақт ажратилганини мониторинг қилиб турувчи махсус дастурлар (Android учун QualityTime, IOS учун Moment ) мавжуд. Бу дастурларни телефондан жуда узоқ муддат фойдаланилганда эслатиб туриш фойдаланиш мумкин.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ