Сочларингиз хира тортиб, тўкилишни бошлагани, ҳажм ва қувватни йўқотганини сездингизми? Мақолада уларга илгариги жило ва кучни қайтаришда ёрдам берадиган маҳсулотлар ҳақида сўз юритамиз.
Сочлар ташкил топган ҳужайраларга оқсил ва витаминлар зарур. Овқатланишни чеклаш (қатъий парҳез) ҳатто сочларнинг тўкилишига ҳам олиб келиши мумкин.
Сочлар ҳолатини яхшилаш учун асосий рационга қуйидагиларни қўшиш лозим:
А витамини;
темир;
B6 ва B12 витаминлари;
омега-3;
магний;
цинк;
селен.
Агар рационингиздаги витаминлар миқдори етарли бўлса, сочларнинг ёмон ташқи кўриниши ички органлар касалликларидан дарак бериши мумкин. Бу ҳолатда шифокорга мурожаат этиш лозим.
Ёнғоқлар
Айнан ёнғоқларда сочлар тўкилишини тўхтатиш ва уларнинг ўсишини қўллаб-қувватлайдиган ёғ кислоталари бор.
Исмалоқ
Исмалоқ таркибида фолий кислотаси, темир, шунингдек А ва С витаминлари бор. С витамини коллаген ишлаб чиқарилишида иштирок этади, демак сочларни мустаҳкамлашда ёрдам беради.
Мол гўшти
Қизил гўшт таркибида темир ва Омега 3 кўп миқдорда.
Тухум
Тухум осон ҳазм бўлувчи оқсил манбаи бўлиб, у сочлар учун жуда зарур.
Гўшти қизил балиқ (лосось)
Ушбу балиқ тури жуда ёғли, D витаминига бой. У сочларни озиқлантириш ва чиройли кўринишига ёрдам беради.
Изоҳлар
Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!