Соғлом ва фойдали 10 та маҳсулот

Саломатлик 22-01-2015

Одамлар доим харажатларни кўпайтирмасдан, озуқали рационга эга бўлиш ҳақида бош қотиришади. Бир нарсани тушуниш керакки, ҳам арзон, ҳам соғлом маҳсулотлар анқонинг уруғи эмас. Аслида, улар кўпинча қўлдан қўлга ўтиб юради. Ресторанларда сизга тақдим этиладиган, саломатлик учун фавқулодда фойдали таомлардан ҳам кўра қуйида келтирилган рўйхатимиздаги маҳсулотлар соғлом, аслида. 

Қатиқ

Барчамизга маълумки, сут инсон организми учун жуда фойдали. Лекин қатиқ сут маҳсулотлари ичида энг фойдалиси эканини билармидингиз? У калцийга бой ва суяклар ҳамда тишлар соғлом бўлишини таъминлайди. Қатиқ таркибидаги протеин мушакларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Инсон микрофлораси учун муҳим бактериялар ривожланиши учун яхши шароит яратиб, ошқозон фаолиятини нормаллаштиради.

Олма

Олмада иммунитетни оширувчи С витамини, саратонга қарши курашадиган антиоксидантлар ва кўп миқдорда фойдали минераллар мавжуд. Энг муҳими, бу барча фойда атиги 100 калорияда мужассам бўлган. У рўзғор рўйхатингизга қўшишингиз мумкин бўлган энг арзон ва соғлом мевадир.

Банан

Бананлар эрмак қилиш учун яхши мева. Нархи ҳам ҳамёнбоп. Ҳар бир банан мевасида 360 миллиграммдан кўпроқ калий бор. Калий юрак учун жуда фойдали эканини ҳисобга олсак, бу мевадан кўпроқ еб туриш керак, деган хулоса қилиш мумкин.

Қулупнай

Қулупнай анемиянинг олдини олувчи фолий кислотасининг манбаидир. Бир ховуч қулупнайда витамин С нинг бир кунда истеъмол қилишимиз керак бўлган миқдори жамланган.

Помидор

Помидорлар арзон ва уларни ҳамма ердан топса бўлади. Помидордаги каротин моддаси инсон териси учун фойдали. Яна бир модда — ликопин эса ультрабинафша нурлари зарарларидан ҳимоя қилади. Эркаклар учун фойдали томони, простота саратонининг пайдо бўлиши хавфини камайтиради.

Сабзи

Ейман десангиз, осон. Сотиб олмоқчи бўлсангиз, арзон. Бундай таърифлар ярашадиган ўзимизнинг сабзи А, С ва К моддалари, фолий кислотаси ва инсон организми учун фойдали бошқа микроэлентларидан таркиб топган. Уни ҳар қандай овқат билан қўшиб еса бўлади.

Исмалоқ

Исмалоқда турфа витаминлар, минераллар, оқсил ва антиоксидантлар кўп. Бу дегани, у саратонни олдини олади, суяклар бақувват бўлишига хизмат қилади. Мультфильм қаҳрамони Попай бекорга бу ўсимликни танламаганда!

Лавлаги

Лавлагилар тўйимли қувват манбаи ҳисобланади. Улар фолий, ҳар хил витамин ва минераллар конидир.

Саримсоқ пиёз

Оғзингиздан ёмон хид келиши мумкин. Лекин саримсоқ таркибида антиоксидантлар миқдори жуда кўп. У юрак саломатлигини таъминлайди, саратон касалликларининг олдини олади ва хотирани яхшилайди. Шу боис балки у шунга арзир!? У рўзғор қилганингизда майда пулларга сотиб олиш мумкин бўлган ўта фойдали маҳсулот.

Тухумлар

Тухумлар оқсил моддасининг бозор расталаридаги энг арзон манбаи ҳисобланади. Улар тез тайёр бўлади, мазали, арзон ва саломатликка фойдали.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ