Спорт залида нима киймаслик керак?

Оммабоп 17-01-2015

Спорт зали жамоат жойи. Шунинг учун ҳам у ерда ўзини тутишнинг ўзига хос қоидалари мавжуд. Жумладан, кийиниш қоидалари ҳам.

Шиппак

Шиппак енгиллиги ва кийишга қулайлиги билан ажралиб туради. Лекин спорт залига шиппакда бориш маданиятсизлик белгиси ҳисобланади.

Кроссовка 

Спорт залида кроссовка кўзга ғалати ташланади. Энг яхши пойабзал эса штангетка деб номланувчи махсус пойабзал бўлиб, у оёқни жароҳат олишдан сақлайди.

Калта ва катакли шорти 

Машғулот залида оёқдаги тукларни кўрсатиб юриш жудаям хунук кўринади.

 

Бандана ёки бош кийими

Бандана кўпроқ турмада ўтирган лотин америкаликларга ярашади. Спорт залида шуғулланувчиларга эмас.

Катта гўшаклар

Мусиқани севадиганлар спорт залида гўшак тақишлари мумкин, лекин студияда тақиладиган каттасини эмас, кўзга ташланмайдиган кичкина гўшак таққан маъқул.

Бицепсга ҳалқа тақиш

Эҳтимол бу қулайдир, лекин бу ўз бицепси билан мақтанишга киради.

Неонли ёритгичлар 

Кўзга дарҳол ташланадиган ёритгичлар қоронғи йўлда керак бўлади. Спорт залида эса улар атрофдагиларнинг бошини оғритади холос.

Майка 

Ўз танаси билан мақтанишнинг ҳожати йўқ. Спорт залидагиларга сизнинг гавдангиз қизиқ эмас.

Иш пойабзали 

Ўтган асрнинг 90-йилларида бодибилдерлар спорт залида иш пойабзалларида юришни хуш кўришган. Лекин у даврлар ортда қолди. 

Майкасиз юриш

Гавдангиз жудаям чиройли бўлса ҳам уни кўз-кўз қилишни тавсия қилмаймиз.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ