Starbucks фаолиятида рекорд даражадаги фойда ва даромад қайд этилди

Компания 4-11-2016

Starbucks корпорацияси рекорд даражадаги молиявий кўрсаткичлар ҳақида маълум қилди. 2016 молиявий йил бўйича (2 ок­тяб­рда тугади) дунёдаги йирик қаҳва тармоғининг соф фойдаси 2,8 млрд дол­ла­рни ташкил қилди. Бу эса ўтган кўрсаткичга нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ, деб айтилади компания ҳисоботида. 

Компания даромади рекорд даражада 11,2 фоиз — 21,3 млрд дол­ла­рга ошган. Опе­ра­ци­он­ фойда эса ­16 фоиз — 4,2 млрд дол­ла­рга кўпайган. Акция фойдаси эса 4 фоизга ошиб, ўтган молиявий йилга нисбатан 1,90 долларни ташкил этди. 

Ҳисобот даврида Starbucks 2042 янги қаҳвахона очди. Улар орасида Кам­божа, Қозоғистон, Люк­сем­бур­г, Ан­дор­ра, ЖАР, Сло­ва­кия, Три­ни­дад ва То­ба­года илк маротаба ишга тушган нуқталар ҳам бор. Компания савдоси бутун дунё бўйлаб ўртача 5 фоизга, жумладан, Америкада — 6 фоиз, Осиёда ва Хитойда — 3 фоизга  ўсди.

IV мавсум якунида Starbucks соф фойдаси йиллик кўрсаткич бўйича 22,8 фоиз — 801 млн дол­ла­рга ортган. Компания даромади 16,2 фоиз — 5,711 млрд дол­ла­рга ошган. Starbucks акциялардаги фойдаси эса ўтган йилдаги 0,43га нисбатан жорий йилда 0,54 долларни ташкил этди.

IV мавсумда кор­по­ра­ция 690га яқин янги кафелар очди. Уларнинг умумий сони 2016 йилнинг 2 октябрдаги ҳолатига кўра, 75 мамлакатда 25 085тани ташкил қилади. 

«Starbucks учун 2016 йил IV мавсум энг даромадли давр бўлди. Бизнесимиз кучи ва ҳолати инвестиция қилиш ва акционерларимизга фақатгина 2016 молиявий йил якуни бўйича рекорд даражасидаги 3,2 милрд долларни тўлашга имкон беради», — дейди қаҳвахона тармоғи раҳбари Го­вард Шульц.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ