Starbucks: жаҳонга машҳур бренднинг муваффақияти тарихи, сирлари ва қора томонлари

Компания 10-11-2014

"Starbucks"га 1971 йилда Сан-Франциско университетининг уч битирувчиси – инглиз тили ўқитувчиси Джерри Болдуин, тарих ўқитувчиси Зев Сигл ва ёзувчи Гордон Боукерлар асос солганлар. Ҳаммаси уларнинг умумий таниши, Peet’s Coffee & Tea қаҳвахонасининг эгаси Альфред Пит уларни қаҳвани қандай қилиб тўғри қовуришга ўргатишидан бошланди. Шундан кейин бу учлик қаҳва бизнесини яратиш фикри билан ёндилар ҳамда унга асос солдилар. 1984 йилга келиб уларнинг бизнеси шунчалик ривожланиб кетдики, улар Питнинг қаҳвахонасини ҳам сотиб олдилар.

Ҳозирда компанияда бу учликдан ҳеч бири қолмаган. Улар ўзларига тегишли бўлган акцияларни аллақачон сотиб юборганлар. Сўз орасида, қаҳвахонанинг номи бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Бу қаҳвахона асосчиларининг ўйларига келган биринчи ном Cargo House бўлган. Лекин бу учликнинг бир аъзоси ST ҳарфларига бошланувчи брендни йўлга қўйиш осонроқ бўлади, деб қолганларини дарров бу ўйдан воз кечишга кўндирди. Нима учун айнан шу ҳарфлар билан бошланиши кераклигини ҳеч ким дурустроқ тушунмади, лекин Гордон Боукер шу заҳотиёқ мос номни қидиришга тушиб кетди. Жавобни эса ёзувчи АҚШ харитасидан топди: унинг кўзи Старбо (Starbo) шахтёрлар шаҳарчасининг номига тушиб қолди. Кейинчалик уни Starbucks гача кенгайтиришга қарор қилинди.

Бироқ, бу номнинг келиб чиқишининг бошқа тахмини ҳам бор. Унга кўра, қаҳвахона бошиданоқ "Моби Дик" романидаги "Пекод" кит овловчи кемасининг номини олиши керак эди, аммо қаҳвахона асосчилари бу асардаги бош қаҳрамон капитан Ахаванинг ёрдамчиси Старбакнинг номи маъқулроқ, деб қарор қилишди. Starbucks нинг дастлабки логотопида денгиз париси кўкраги очиқ тарзда тасвирланган эди.

Қаҳвахона фаолияти давомида унинг логотипи бир неча марта ўзгартирилди. Фақатгина денгиз париси ўзгаришсиз қолди. Бу логотипга икки думли денгиз париси тасвирланган эски норвег гравюраси асос қилиб олинган эди. Бу билан унинг асосчилари ўзларининг қаҳвахонларининг денгиз парисига ўхшаб ўзига ром қилувчи жиҳати бор, деб кўрсатмоқчи бўлишган бўлса керак.

Дастлаб Starbucks тайёр дамланган қаҳва сотган эмас. Starbucks нинг биринчи дўкони 1971 йилда Сиэтлда очилган. Бироқ у ерда янги дамланган қаҳва сотилмас эди. Дастлаб Starbucks қовурилган қаҳва донлари ва қаҳва ичимлигини тайёрлаш учун мўлжалланган жиҳозларни сотиш билангина шуғулланган.

Кейинчалик, чакана савдо бўйича директор бўлиб тайинланган Говард Шульц дўконларда дамланган қаҳвани ҳам сотишни таклиф қилди. Бироқ компаниянинг раҳбариятига бу фикр ёқмади. Натижада Шульц 1986 йилда компанияни тарк этди ва Giornale бренди билан фаолият кўрсатувчи бир неча дўконларни очди. У ерда тайёр дамланган қаҳва ҳам сотилар эди. Унинг ишлари юқорига чўққилаб кетди ва тез орада у Starbucks ни сотиб олди ҳамда унинг қаҳвахона шаклида фаолиятини бошлашига асос солди. Баъзи Starbucks қаҳвахоналарида инсон ошқозони ҳажмидаги қаҳва ичимлиги порциялари сотилади.

Авваллари Starbucks ишлаб чиқариш линиясида 4 хилдаги – паст (240 мл), баланд (350 мл), Grande (480 мл) ва Venti (590 мл) стаканлари бор эди. Компания раҳбарияти бу билан тўхтаб қолишни истамади ва 2011 йилда 910 мл ҳажмдаги ичимликни ўзига сиғдира оладиган Trenta стаканини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди! Ахборот учун, катта одамнинг ошқозони 899 мл ҳажмдаги суюқликни сиғдира олади. Қаҳвахонага ташриф буюрувчилар унда, қоида бўйича, 10 минутдан 20 минутгача ўтиришлари ва вақти-вақти билан хожатхонага боришларини ҳисобга олса, улар бундай ҳажмдаги ичимликни истеъмол қилишнинг уддасидан чиқадилар.

Starbucks доимо таъмни яхшилаш устида тажрибалар олиб боради. Олдинги йили Хэллоуин байрамига Starbucks да қовоқ таъмли қаҳва пайдо бўлди. Бунинг устига, бу ичимлик етарлича оммавийлашиб кетди. Қаҳвахона бунда тўхтаб қолишни истамади ва пиво таъмли латте (сутли қаҳва) ишлаб чиқаришни бошлади. Dark Barrel Latte латтеси оддий қаҳвага ўхшаб илиқ ҳолда ҳам, фраппуччино (совуқ ҳолда тортиладиган қаҳва ичимлиги) каби совуқ ҳолда ҳам тайёрланиши мумкин.

Grande стаканидаги қаҳвада энергетик ичимликлардан 5 маротаба кўп кофеин бор. Олимлар катта ёшдаги соғлом кишининг бир кундаги кофеин истеъмол қилиш меъёри 400 мг ни ташкил қилишини аниқладилар. Starbucks Grande станакининг ўзида бу моддадан 415 мг миқдорда сақланади. Сўз орасида, Red Bull энергетик ичимлигида бор-йўғи 80 мг кофеин сақланади.

Хитойда Starbucks нинг 1909 шахобчаси фаолият юритиб, уларда қаҳва ичимликлари энг қиммат нархда сотилади. Бу ердаги қаҳвахоналар бошқа давлатлардан тушадиган умумий даромаддан кўпроқ фойда келтиради. Бироқ бу ҳол яна шу билан тавсифланадики, Лондонда бир финжон қаҳва $3.81 турса, Хитойда унга яна 1 доллар қўшимча ҳақ тўлашга тўғри келади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ