Стив Жобс, Чарли Чаплин ва Цезарь “Telegram” стикерлари сифатида

Интернет 26-03-2015

XABARDOR.UZ - Тесланинг жаҳли чиққан, Марли жилмайган, Одри эса, ўзини йиғидан зўрға тийиб турибди. Балки ҳайрон қолгандирсиз, аммо энди бу қаҳрамонларимиз “Telegram” стикерларига кўчган. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас, қолганларини ҳам томоша қилинг.

Икки ой олдин “Telegram” мессенжерининг қўшимча смайллар бўлмасида ўзида интернет-мемларини гавдалантириувчи машҳур инсонлар қиёфаси туширилган стикерлар пайдо бўлди. Дастур ишловчиларининг фикрига кўра, стикерлар бу машҳур инсонлар шахсияти ва уларнинг дунё тамаддунига қўшган ривожи учун ҳурмат рамзи сифатида яратилган. Энди ёзишмалар давомида сал хирароқ туйғу ифодаловчи стикерни қўйиш билан бирга қизиқарли матн киритиш ҳам мумкин.

“Маъқуллайман!”

Авраам Линкольн

(1809-1865 й)

АҚШнинг ўн олтинчи президенти, Америка миллий қаҳрамони, сиёсатчи ва адвокат.

“Мақсадга эришилди”

“Маррага етиб келдик”

Сальвадор Дали

(1904-1989 й)

Испан сюрреалист-рассоми, ҳайкалтарош, ёзувчи ва режиссёр.

“Бармоқларим билан тушунтираман”

Альберт Эйнштейн

(1879-1955 й)

Физик-назариётчи, ХХ асрнинг энг кўзга кўринган олимларидан бири, Нобель мукофоти совриндори.

“Менга ҳаммаси ёқяпти”

Махатма Ганди

(1869-1948 й)

Ҳиндистон сиёсий арбоби, маърифатпарвари, фалсафа ва куч ишлатмасликни тарғиб қилган. 

“Қандай расво кун бўлди-я”

Чарли Чаплин

(1889-1977 й)

Актёр, сценарист и режиссёр, пантомимо ва буффонада устаси. Кинематография энди-энди шаклланаётган пайтларда фаолият юритган. 

“Ажойиб”

Стив Жоббс

(1955-2011 й)

Тадбиркор ва ихтирочи. “Apple” ва “Pixar” корпорациялари асосчиларидан бири.

“Дахшат”

Франц Кафка

(1883-1924 й)

Асарларида инсон психологиясини тадқиқ этиш услубидан кетиб, машҳур бўлган немис ёзувчиси.

“Бироқ,…”

Жон Леннон

(1940-1980 й)

Британиялик мусиқачи, шоир, бастакор, рассом. “Beatles” гуруҳи аъзоларидан ва асосчиларидан бири.

“Аҳаа!”

Рихард Вагнер

(1813-1883 й)

Немис бастакори, опера ва санъат ривожига катта ҳисса қўшган. 

“Иккиюзламачи!”

Никола Тесла

(1856-1943 й)

Ихтирочи, радиотехник, муҳандис. Электр токи устида тажрибалар олиб борган.

“Ҳаммасини чуқур ўйлаб, кейин бажариш керак”

Жон Толкин

(1892-1973 й)

Инглиз ёзувчи ва шоири, Оксфорд университети профессори. “Хоббит” ва “Узуклар ҳукмдори” асарлари муаллифи.

“Ҳа, нима?!”

Марк Твен

(1835-1910 й)

Америка ёзувчиси, журналист. “Гекльберри Финннинг саргузаштлари” асари муаллифи. 

“Майли жиғимга тегавер-чи”

Зигмунд Фрейд

(1856-1939 й)

Психолог и психиатр, психоанализ отаси.

“Ўпиб қоламан”

Мэрилин Монро

(1926-1962 й)

Америкалик киноактриса, қўшиқчи.

“Мумкин эмас” бу фақат аҳмоқлар луғтидагина бор”

Наполеон Бонапарт

(1769-1821 й)

Француз императори, саркарда ва давлат арбоби.

“Чақириғингни қабул қилдим”

Жими Хендрикс

(1942-1970 й)

Америкалик гитарист-виртуоз, қўшиқчи ва бастакор.

“Бу нима аҳмоқлик”

Данте

(1265-1321 й)

Шоир, италян адабий тили асосчиларидан бири. 

“Ҳозир ичагим узилиб қолади”

Боб Марли

(1945-1981 й)

Ямайкалик қўшиқчи ва бастакор. Панафриканизм ва растафарианстлик тарафдори.

“Ё, Худо”

Скримин Жей Хокинс

(1929-2000 й)

Мусиқачи. 50-йиллардаги Американинг энг машҳур мусиқачиларидан бири.

“Ҳозир йиғлаб юбораман”

Одри Хепбёрн

(1929-1993 й)

Актриса, фотомодель и жамоат арбоби. “Оскар” мукофоти лаурияти.

“Чакки эмас!”

Малкольм Икс

(1925-1965 й)

Сиёсатчи, диний арбоб. Инсон ҳуқулари бўйича курашган.

“Қўйсанг-чи”

Виржиния Вулф

(1882-1941 й)

Британиялик ёзувчи ва адабий танқидчи.

“Иккиланяпман”

Эдгар Аллан По

(1809-1849 й)

Америка ёзувчиси, шоир, адабий танқидчи ва муҳаррир.

“Жаҳлим чиқяпти”

Коко Шанель

(1883-1971 й)

Модельер, ХХ асрнинг энг башанг хонимларидан. Шанель модалар уйи асосчиси.

“Шундай асабийлашяпманки, тасаввур ҳам қилолмайсиз”

Фредерик Дуглас

(1818-1895 й)

Америка ёзувчиси, маърифатпарвар ва нотиқ. Американинг қора танли аҳолиси ҳуқуқлари учун курашган.

“Вой, уялдим!”

Малика Диана

(1961-1997 й)

Чарльзнинг биринчи турмуш ўртоғи. Энг буюк британияликлар рўйхатида учинчи ўринда туради.

“Манфий”

Гай Юлий Цезарь

(милл. авв. 100-44 й )

Қадимги Римнинг давлат ва сиёсий арбоби, лашкарбоши.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • Erik Kianu
    2 йил олдин


    Телеграмдаги аксарият стикерларнинг маъноларини тушунмас эдим. Маълумот учун ташаккур! Баъзи сўзларда хатоликлар мавжуд экан, илтимос шуларни тўғрилаб қўйинглар. Мен сезганларим: гавдалантириувчи - гавдалантирувчи Зигмунд Фрейд Психолог и психиатр - Психолог ва психиатр Наполеон Бонапарт луғтидагина - луғатидагина Одри Хепбёрн фотомодель и жамоат арбоби - фотомодель ва жамоат арбоби лаурияти - лауреати Малкольм Икс ҳуқулари - ҳуқуқлари Ажойиб сайт учун яна бир бор ташаккур!
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ