Стив Жобс миясини қандай ривожлантирган

Миллиардерлар 25-05-2015

Жобсни машҳур қилган сифатлардан бири бошқалар кўролмаган нарсаларни кўра олиш бўлган. У бунга қандай эришган, миясни ривожлантиришда қандай техникалардан фойдаланган, буларнинг барчаси ҳақида қуйида сўз юритамиз.

Яқинда Стив Жобс тўғрисида Becoming Steve Jobs номли янги китоб нашрдан чиқди. Муаллифлар Жобс ҳаётидан биз учун ҳали кўпчилиги янгилик бўлган воқеаларни сўзлаб беришади.

Apple’нинг ҳозирги раҳбари Тим Кук жигарининг бир қисмини Жобсга таклиф қилганлиги ҳақидаги факт эътиборимизни тортди. Таклифни Жобс қатъиян рад этиб, бу ишни қилмаслигини айтди. Бироқ бироз вақт ўтгач, у жигар кўчириб ўтказиш операциясига розилик берди. Шунда кўпчилик унинг олдин берган рад жавобини Жобс эътиқод қиладиган, танага бу тарздаги аралашувларни маън қилувчи дин (буддизм) билан боғлиқ дея ўйлашди.

Жобснинг нима учун таклифни рад этганлигининг асл сабабини билиш мушкул иш. Аммо унинг шарқ тажрибаларига амал қилгани миясини мунтазам шуғуллантириб боришда ҳам қўл келган.  

Жобс ўзидаги тушкунлик даражасини камайтириш ҳамда фикрларини тиниқлатиш мақсадида тез-тез англанган медитация билан шуғулланган.

Биограф Уолтер Айзексон китобда Жобсдан қуйидаги иқтибосни келтиради:

“Агар сен шунчаки тинч туриб, кузатсанг, тафаккурингнинг чеки-чегараси йўқ эканлигини кўрасан. Уни тинчлантиришга уринсанг, натижаси фақат тескари бўлади. Бироқ вақт ўтгач, фикрлаш ўзини-ўзи тинчлантиради, сен бўлсанг уни назорат қилишни ўрганасан. Мана шу нуқтада ички сезги, интуиция, уйғонади ва сен атрофингда бўлаётган нарсаларни олдингига қараганда янада ёрқинроқ кўра бошлайсан.”

Жобс дзен-буддистлар ва таоистлар қўллаган медитацияни тасвирлаб бермоқда. У ушбу машғулот билан узоқ йиллар давомида шуғулланган. Шунингдек, Жобс бу тажрибани шу даражада машҳур қилиб юбордики, Target, Google ва Ford сингари компаниялар ходимларига у билан доимий равишда шуғулланишни ўргатишди.  

Умуман олганда, корпоратив медитация ғояси бироз ғалати, ноодатий туюлади, балки бу ишнинг бир ҳосияти бордир.

Inc.com сайти мухаррири Жеффри Жеймс Жобс билан унинг ўлимидан анча олдин  медитация мавзусида суҳбат уюштиришга муваффақ бўлган. Хуллас, унинг сўзларига кўра, Жобс қўллаган техника мана шундай бўлган:

1. Тинч жойда ўтириш. Янада қулай бўлиши учун тагингизга юмшоқ ёстиқ қўйишингиз мумкин. Бир неча марта чуқур нафас олинг.

2.  Кўзларингизни юминг ва ўз ички овозингизга қулоқ тутинг. Миянгиз яқинда бўлиб ўтган бир-бирига алоқаси йўқ воқеаларни эсга ола бошлайди: телевизион кўрсатувлар, ўқилган  китоблар, дўстлар билан қилинган суҳбатлар. Жараёнга аралашишга ҳаракат қилмаг.

3.  Унинг ўрнига фикрларни хотиржамлик билан қабул қилиб, биридан иккинчисига қараб ўтинг. Ишни одат тусига айлантиринг ва кунингизнинг беш дақиқасини шу тарзда ўтказинг.

Вақт ўтиши билан (икки ҳафтача) сиз ички овозингизни бошқара бошлайсиз ва мана шундан сўнг машғулотнинг янада қийинроқ қисмига ўтиш мумкин:

1. Энди миянгиздаги алоқаси йўқ бирор воқеани сусайтириб, секинлик билан ундан узоқлашинг.

2. Миянгизни бегона фикрлардан тозалаган бўлсангиз, энди эътиборингизни атрофингиздаги ҳид, товушларга, танангиздаги сезгига қаратинг. Балки сиз танангизга тегаётган шамолни ёки музлаткич овозини бошқача ҳис қила бошларсиз. Бу ҳаммасини тўғри бажараётганингиздан далолат.

3. Ҳаммасини тўғри қилаётганингизнинг яна бир белгиси: медитация пайтида вақт кўз очиб юмгунча ўтиб кетади.

Медитация билан шуғулланган бир киши уни сал вақтдан сўнг таҳлаб қўйган. У сабабни қуйидагича кўрсатган: худди юқорида кўрсатилгандек дастлабки ҳафталарда ҳеч қандай натижага эришилмайди, бироқ маълум бир муддатдан сўнг сен ўз фикрларингни бошқара оласан, ҳид ва шитир-шитирларга эътибор берасан. Аммо яна бироздан кейин жараён қайтадан секинлашади ва уни бажариш иштиёқи ҳам сўлади. У сўзини давом эттириб шундай дейди: “Мен медитацияни тўхтатиб нотўғри йўл тутганман. Сўнгги пайтларда уни қайта бошлаш учун сабаб қидирдим ва Жобснинг шахсан ўзи медитация билан мунтазам шуғуллангани менга ишни бошлаш учун яхши “баҳона” бўлади.”



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • Бек
    2 йил олдин


    Яхши ишга қўл ўрибсизлар. Сизларга катта раҳмат. Шунга ухшаш янгиликларни кўпроқ бериб боринглар.
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ