Стивен Сигал Россия фуқаролигини олди

Кино 3-11-2016

Ҳолливуд актёри Стивен Сигал Россия фуқаросига айланди. Бу ҳақдаги фармон Кремл сайтида эълон қилинган

«Россия Федерацияси Конституциясининг 89 моддаси, «а» банди асосида белгилансин: 1952 йилнинг 10 апрелида АҚШда туғилган Сигал Стивен Фредерикка Россия Федерацияси фуқаролиги берилсин», – дейилган Россия президенти Владимир Путин имзолаган ҳужжатда.

Қайд этиш керакки, бунгача ҳам хорижлик актёр ва спортчиларга Россия фуқаролиги берилиши кузатилган. 2013 йилла Жерар Депардье Россия паспортини олганди, у ўзида француз фуқаролигини сақлаб қолганди. Кейинроқ Депардье Мордовия маркази Саранскда доимий пропискага ўтди.

Ўтган йили спортчилар Жефф Монсон ва Рой Жонс ҳам Россия фуқаролигини қабул қилганди.

Қайд этиш керакки, Стивен Сигал фуқаролик олиш бўйича ўзига хос коллекция қилади. У 2016 йил аввалида Сербия фуқаролигини олганди. 2016 йилнинг августида эса у Беларусга сафар қилиб, бу мамлакатда бизнесини юритиш истагини билдирганди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ