Суғурта оламидаги кулгили воқеалар

Ажабтовур воқеалар 18-01-2015

Одамлар одатда маълум ва тушунарли ҳолатлар бўйича суғурта қилдиришади. Масалан, йўл-транспорт ҳодисаси ёки соғлиқ масаласида. Кимдир ёнғин ҳодисасидан суғурта қилдириши мумкин. Аммо шундай инсонлар ҳам борки, суғурта компаниялари ходимлари уларнинг талабларидан ҳайратга тушишган.

1. Италиялик Паула Кателли қимматбаҳо тўй кўйлагини ўғирлик ҳодисасидан суғурта қилдирганди. Тўй куни у рақсга шунчалик берилиб кетдики, оқибатда печкага яқинлашиб кўйлагига олов илаштирди. Эпчил ва жасур куёв эса ўйланиб ўтирмай келинни кўтариб, сувга сакради. Кўйлакнинг эса киядиган аҳволи қолмади. Суғурта шартномасида бундай ҳолат кўзда тутилмаган бўлса ҳам компания кўйлакнинг 50 фоиз пулини тўлаб берди.

2. Шимолий Каролиналик адвокат бир қути қимматбаҳо сигара сотиб олди ва уни ҳамма нарсадан суғурта қилдирди. Сигараларни чекиб бўлгач, у сигаралар ёнғин сабабли куйиб кетганлигини айтиб суғурта компаниясидан етказилган зарарни тўлаб беришини сўради. Суғуртачилар пул тўлашдан бош тортишди, лекин адвокат уларни судга берди ва судда ютиб чиқиб 15 минг доллар пул олди. Суғурта компанияси юристлари суд ҳукмидан норози бўлишди ва мижоз сигараларни қасддан йўқ қилганликда айблашди. Оқибатда адвокат товламачилиги учун икки йилга қамалди ва 24 минг доллар жарима тўлади.

3. АҚШлик бир фуқаро ёпиқ гаражидан узунлиги 30 футли катерини ўғирлаб кетишганини айтиб суғуртачилардан унинг пулини тўлаб беришларини сўради. Гаражнинг узунлиги 24 фут эканлиги маълум бўлгач, товламачи мижоз шартли равишда бир йилга озодликдан маҳрум этилди ва жарима тўлади.

4. Театр томошалари кўрсатувчи комедия гуруҳи томоша пайтида томошабинлардан бирортаси кулгидан ўлиб қолиши мумкинлигидан ўзини суғурта қилдирган. 

5. Илк автомобиль 1901 йилда суғурта қилдирилган. Ўша даврда автомобиллар янги транспорт воситаси бўлганлиги боис улар учун махсус полис ва суғурта шартлари бўлмаган. Машина эгасига оддий денгиз суғурта полисини беришган ва автомобиль - қуруқликда ҳаракатланувчи кема деб ёзишган. 

6. Антальяда дам олиб келган аёл суғурта компаниясига қуйидагича ариза ёзган: “Менга уч юлдузли меҳмонхона ўрнига барча шароитлар мужассам тўрт юлдузли меҳмонхона берилганлиги учун менга етказилган маънавий зарарни тўлашингизни сўрайман. Таътил даврида жудаям семириб кетдим ва эрим мени ташлаб кетди”. Аёлга суғурта пули тўланганми-йўқми, номаълум.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ