Супермаркетлардаги навбатда кўп қолиб кетмай десангиз...

Оммабоп 29-09-2016

Сиз тезда зарур нарсаларни харид қилиш учун супермаркетга шошиласиз ва бунга тахминан 10 дақиқа ажратаман, деб ҳисоблайсиз. Бироқ касса томон яқинлашгач, режангиз пучга чиқади. Бу ҳолат яна такрорланмаслиги учун тўғри навбатни танлаш лозим. 


Савати тўла инсоннинг кетидан туриб олинг 

Бу таажубли кўриниши мумкин, бироқ аслида вақтингиз тежалади. Тадқиқотчилар ҳар бир харидорга хизмат кўрсатиш учун белгиланган миқдорда вақт кетишини аниқлашди: саломлашиш, тўлаш, хайрлашиш ва харидни олиб кетиш учун ўртача ҳисобда 41 сония ва ҳар бир маҳсулотни уриш учун 3 сониядан вақт кетади. Шу сабабли, кам буюмли бир неча кишилардан иборат навбат аслида секин давом этади.

Ҳисоблаймиз. Бир харидорнинг 100та маҳсулотини ҳисобга уриб чиқиш учун олти дақиқа атрофида вақт кетади. Агар сиз тўртта одам кетидан навбатга турсангиз, ҳар бирининг харидини ҳисоблаш учун қарийб етти дақиқадан ортиқ вақт кетади.

Массачусет технология институти профессори Ричард Ларсон (Richard Larson) барча америкаликлар йилига 27 миллиард соатини навбатда туриб ўтказишини аниқлади.


Чапга бурилинг

Кўплаб инсонлар ўнг томонга бурилишади, шунинг учун чап тарафда камроқ киши бўлиши мумкин. 


Кассирга эътибор қаратинг

Агарда сиз кассирнинг гапга чечанлиги, харидорлар билан суҳбатлашаётгани ёки бирор маҳсулотга изоҳ бераётганини сезсангиз, бундай навбатдан қочишга ҳаракат қилинг.


Бошқа харидорларни ўрганинг

Сиздан олдинда турган инсонларнинг нафақат сони, балки ёши ва олган нарсалари ҳам муҳим.

Масалан, кекса инсонларга хизмат қилиш узоқ вақт талаб этади. улар кўпинча кредит карталарини ишлатишни билишмайди ва навбат ўтиши секинлашади. Шунингдек, маҳсулотларнинг сонига ҳам эътибор қилинг.


Бир неча кассирлардан иборат навбатни топинг

Бундай навбатлар асосан аэропорт ва банкларда бўлади, бироқ уларни супермаркатларда ҳам учратиш мумкин. Улар тезроқ ҳаракат қилади ва навбат бошида турган киши дарҳол бўшаган кассир олдига боради. 


Тўсиқли навбатлардан қочинг

Агар кассир навбатнинг барчасини кўра олмас, баъзида эшик ёки токчани ёпиб қўяди ва харидорлар яна узоқ кутишига тўғри келади.


Хизмат кўрсатишни тезлаштиринг

Маҳсулотларни кассир олдига штрих кодли томони билан қўйинг. Шунда кассир тезроқ ҳаракатланиши мумкин.

Қайсидир маънода кутиш — бу шунчаки психологик ҳолат. Одатда, кўплаб инсонлар ўзининг навбат кутиш вақтини 36 фоизга ошириб юборади.

Бундан ташқари, хариборлар навбатнинг қандай тезликда ҳаракатланаётганига эмас, кўплигина эътибор қаратишади. Кўпинча биз секин ҳаракатланётган сони кам навбатни танлаймиз. 

Шунингдек, кутиш вақти сабр қилиб, бирон нарсага чалғиш, масалан, бошқа харидорлар билан суҳбатлашиш ёки нимадир томоша қилиш навбатни тезроқ келишига ёрдам беради.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ