Сув озишга ёрдам берадими?

Саломатлик 4-12-2018

Сув Ернинг барча биосфералари асосини ташкил қилади. Бу ҳар қандай тирик организмнинг асосидир. Барча тирик жонзотларнинг организмига доимий равишда сувнинг кириши зарур.

Бу мақолада сув тўғрисидаги кенг тарқалган фикрларни эътиборингизга ҳавола қилиб, улардан қайсилари ҳақиқат ёки аксинча эканига ойдинлик киритамиз.

Фото: Pixabay

1. Одам истеъмол қилиши керак бўлган кунлик норма 8 стакан

Умуман нотўғри деб бўлмайди, кунига 8 стакан сув ичиш нормаси оптимал бўлган ҳолатлар эҳтимоли бор. Бироқ бу нормани универсал ва кенг қамровли деб бўлмайди. Одам организмининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи ҳажми кўплаб омилларга боғлиқ бўлади. Бу одамнинг антропометрик маълумотлари (бўйи ва вазни), ёши, соғлиғининг ҳолати, у яшайдиган жойнинг об-ҳавоси, бино ичидаги микроиқлим, машғулот ва  ҳ.к. Иссиқ ва қуруқ ҳавода (ёки ана шундай иқлим ҳудудида) одамнинг сувга бўлган эҳтиёжи ортади. Бу ҳолат фаол жисмоний зўриқишлар пайтида ҳам кузатилади.

2. Сув организмдаги токсинлар йўқотилишига ёрдам беради

Тўғри сув истеъмолининг ортиши буйраклар фаолиятининг организмдан намликни йўқотиш учун фаоллашувига сабаб бўлади. Бунда одам танасидаги турли зарарли моддалар ташқарига чиқиш ҳолати содир бўлади.

3. Ичимлик суви ортиқча вазн билан курашда ёрдам бериши мумкин

Бу ҳақиқатан ҳам шундай. Бироқ гап фақат тоза сув ҳақида кетмоқда. Газли сувлар тўғрисида эмас (айниқса, ширин газли сувлар). Чунки бундай ичимликлар аксинча вазн тўплашга олиб келади.

Ичимлик сувининг ижобий таъсири ҳақида айтадиган бўлсак, унинг механизми оддий. Биринчидан, уни ичиш миқдори моддалар алмашинувини тезлаштиради, организмдаги заҳарли моддалар чиқиб кетишига ёрдам беради. Иккинчидан, одатда одамлар кўпинча чанқоқ ҳиссини очлик билан адаштиришади. Бир стакан оддий сув ичиб, бирор нарса ейиш истагидан халос бўлиш мумкин.

Фото: Pixabay

4. Пластик бутилкалардан кўп маротаба фойдаланиш тавсия этилмайди

Бу тўғри тавсия. Гап шундаки, пластик бутилкаларнинг бўйни ингичка бўлгани учун уларнинг ичини ювиш мураккаб. Шунинг учун уларда турли бактериялар тўпланади. Бундай бутилкалардан кўп марта фойдаланиш организмга инфекциялар киришига сабаб бўлади.

Бўйни йўғон бутилкаларни (уларни ювиш осонроқ) ва шиша бутилкаларни (уларни қайнатиш мумкин) ёки бир марталик ичиш трубкаларини танлаган маъқул.

5. Сувни бир неча марта қайнатиш тавсия этилмайди

Бу жуда кенг тарқалган фикр. Кўпчилик ҳар қайнатилганида сувнинг тузилиши ўзгариб, “оғирроқ” бўлади, деб ҳисоблайди.

Ҳақиқатан ҳам, такрорий (кўп марта) қайнатилганида сув таркибида дейтерия (водороднинг оғир изотопи) концентрацияси ортади. Бироқ бу кўпайиш шу қадар кам даражадаки, уни истеъмол қилиш организмга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ