Табиат гўзалликларига етказилган зарар

Саёҳат 23-03-2015

XABARDOR.UZ - Қуёш тизимининг ҳеч бир сайёраси Ердаги каби ўзининг хилма-хил табиат турлари ва ландшафтлари билан ажралиб турмайди. Гуллаган водийлар, қум текисликлари, қорли тоғлар, чуқурликлар ва даралар - миллион йиллар давомида табиат томонидан шу даражадаги етук манзара яратилганки, унга ўзгартиришлар киритишга ҳожат йўқ.

Аммо ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигининг ривожланиши билан инсон фаолияти натижасида ландшафтда жиддий ўзгаришлар содир бўла бошлади. Табиат мулкига даҳл қилиниши Ер сайёрасида сув омборларининг қуриши, саҳролар ҳудудининг кенгайиши ва кўплаб метр чуқурликка чўзилган гигант ўраларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Биз фойдали қазилмаларни очиқ усул билан қазиб олиниши натижасида вужудга келган энг чуқур ўраларни эслаб ўтишни жоиз, деб билдик.

Экати, Канада.

Бу ердаги қазиш ишлари 1998 йилда бошланган. 1998 ва 2009 йиллар орасида кондан 40 миллион карат олмос қазиб олинган. Ҳозирги кунда кондаги қазиш ишлари ер остида олиб борилмоқда. Мазкур ўранинг аниқ чуқурлиги номаълум.

Дьявик, Канада. 

Чуқурлик 2003 йилда очилган. Бу ерда йилига 1500 кг. олмос қазиб олинади. 2010 йилдан бошлаб кондаги қазиб олиш ишлари ер ости усулига ўтказилди. Унинг аниқ чуқурлиги ҳам номаълум.

Катта ўра, ЖАР. 

Ўра 1866 дан 1914 йилларгача белкураклар ёрдамида қазилган. Бу вақт давомида 2272 кг. олмос қазиб олинган ва 22,5 тонна тупроқ юзага олиб чиқилган. Унинг узунлиги 1,6 км, кенглиги эса 463 метрни ташкил қилади. Дастлаб мазкур ўра чуқурлиги 240 метрни ташкил қилган эди, кейинчалик у 215 метр чуқурликкача тупроқ билан текисланган. Ҳозирги кунда туби сувга тўлдирилган.

Калгури супер пит, Австралия.

Австралиядаги энг катта очиқ ўра ўз фаолиятни 1989 йилда бошлаган. Қазилма ишлари олиб борилган йиллар мобайнида чуқурлик узунлиги 3,5 км. гача ўсди. Ўранинг тепа қисмидан тубигача бўлган масофа 360 метрни ташкил қилади.

Грасберг, Индонезия.

Грасберг дунёдаги энг баланд ўра ҳисобланади. У денгиз сатҳидан 4285 метр баландликда жойлашган. Чуқурликдаги қазилма ишлари 1973 йилда бошланган. Бугунги кунда ўранинг чуқурлиги 480 метрни ташкил қилади.

Тинчлик, Россия.

1955 йилда топилган олмос кони 2001 йилгача очиқ усул билан қайта ишланган. 2009 йилдан бошлаб қазиб олиш ишлари ёпиқ конда амалга оширила бошланди. Ўранинг чуқурлиги 525 метр бўлиб, диаметри 1,2 километрни ташкил қилади.

Омадли, Россия.

Олмос кони Якутия шимолида шимолий қутбдан 20 километр узоқликда жойлашган. 1982 йилдан бошлаб у очиқ усул билан қайта ишланган. 2014 йилда эса ер ости кони ишга тушди. "Омадли" ўрасининг чуқурлиги 585 метрни ташкил қилади.

Эскондида, Чили. 

Очиқ кон Атакама чўли шимолида жойлашган. Ундаги қазиш ишлари 1990 йилда бошланган. Конда иккита ўра бор. Улардан энг чуқурининг баландлиги 650 метрга тенг. 

Чукикамата, Чили.

Бу дунёдаги энг катта очиқ кон бўлиб, ундан мис рудаси қазиб олинади. Конда 1915 йилдан бери қазиш ишлари олиб борилмоқда. Ўра 2840 метр баландликда марказий Андда жойлашган. Унинг чуқурлиги 850 метрни ташкил қилади.

Бингем-Каньон, АҚШ.

Мис рудаси бу ерда 1850 йилда топилган, 13 йил ўтгач эса конда қазиш ишлари бошлаб юборилган. 2008 йил ҳолатига кўра, ўранинг чуқурлиги 1,2 км, кенглиги 4 км, майдони эса 1900 акрни ташкил этади. Ҳар куни ушбу кондан  450 тоннага яқин руда қазиб олинади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ