Табиий маҳсулотларни танлаш сирлари

Биласизми? 17-09-2018

Фермерлар томонидан етиштирилган сут маҳсулотлари, янги творог ва эгатдан эндигина олиб келинган кўкатларни супермаркетдан ҳам харид қилса бўлади. Бу борада мантиқ ва бир неча маслаҳатлар асқатади.

Фото: Pixabay

Энг мазали сабзавот ва меваларни танлаш

1. Кўплаб мамлакат дўконлари пештахталарида мавсумий мева ва сабзавотлар алоҳида ўрин эгаллайди. Айни дамдаги иқлим шароитида нима пишиб етилаётганини ўйлаб кўринг. Нарх ёзилган жойда бунинг тасдиғини топиш мумкин: одатда мавсумий сабзавотларнинг номида “ёш”, “янги ҳосил” сўзлари учрайди.

2. Иссиқхонада етиштириладиган сабзавот ва мевалар мавсумга бўйсунмайди – уларни йил бўйи харид қилиш мумкин.

3. Харид вақтида ҳаво ўтказадиган ўрамларни танлаган маъқул.

Фото: Pixabay

Янги гўшт ва балиқни танлаш

1. Ёдингизда бўлсин, ҳарорат режими нуқтаи назаридан бу маҳсулотлар ўзига нисбатан “ҳурмат билан муносабат қилиш”ни талаб этади. 0 дан +4 даражада улар бор-йўғи 24 соат сақланади.

2. Замонавий технологиялар – вакуумли ўрам ва модификация қилинган газли муҳит харидор ва сотувчига ёрдамга келмоқда. Вакуум оксидланишнинг асосий манбаи – ҳаво билан маҳсулот алоқасига имкон бермайди. Бундай ўрам унинг яроқлилик муддатини 20 кунгача узайтириши мумкин. Қўрқинчли номига қарамай, газли муҳит ўрами бу – ҳаво инерт газлар билан билан алмаштириладиган ёпиқ пакет ёки лоток. Бундай усул маҳсулотни 5 кунгача яхши ҳолда сақланишига ёрдам беради.

Ҳар иккала ўрамда ҳам битта ўзига хослик бор: очилган заҳоти бегона ҳид келиши мумкин.

3. Агар янги балиқни ўралмаган ҳолатда олаётган бўлсангиз, сотувчидан маҳсулот музлатилгани ҳақида маълумот сўранг. Муз эриганидан кейин унинг тузилиши ўзгаради ва бундай маҳсулот сизга гастрономик лаззат беролмайди.

4. Музлатилган маҳсулотларга диққат билан эътибор бериш лозим. Биринчидан, кўпинча гўшт ва балиқ маҳсулотлари дўкон молиявий жиҳатдан зарар кўрмаслиги учун яроқлилик муддатининг сўнгги куни музлатилади. Иккинчидан, музлаш режимини транспортда етказиш ва сақлашда ҳам бир маромда сақлаш  мушкул. Режимга риоя этмаслик эса таъм сифати ва фойдали моддаларни сақлашга таъсир кўрсатади.

Фото: Pixabay

Табиий сут маҳсулотларини танлаш

1. Сақлаш ҳароратига эътибор беринг. Табиий сут маҳсулотларини оптимал сақлаш учун +2 дан +4 даражагача бўлган ҳарорат тавсия этилади.

2. Сут маҳсулотларининг табиийлиги бўйича муҳим жиҳат унинг яроқлилик муддати саналади. Сут, янги пишлоқ ва творог учун муддат масалан 5 кунни ташкил этади.

3. Икки ҳолатдагина узоқроқ муддат давомида сақлаш мумкин: агар маҳсулотга консервантлар қўшилса ёки чуқур термик қайта ишлаш амалга оширилган бўлса. Сут учун иккита технология бор: стерилизация ва пастеризация. Улар мос равишда 110 ва 60 даража ҳароратда ўтказилади. Қайта ишлашнинг юқорироқ даражаси яроқлилик муддатини оширади, бироқ фойдали моддалар миқдорини камайтиради.

4. Таркибдаги “нормаллаштирилган сут” сўзи сутнинг ёғлилиги ягона кўрсаткичига олиб келинганини англатади. “Тикланган сут” эса бу – қуруқ сут ва сув аралашмасидир.

5. Қўшимчаларга эътибор беринг. Сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси пишлоққа қўшаётган хандон пистани ўзи етиштирмаса керак, ёки йогурт таркибидаги мураббони ўзи ишлаб чиқармайди. Қўшимчалар универсал бўлиб, маҳсулотга табиийлик бермайди.

Маҳсулот таркибини тўғри ўқиш

Асосий қоида – сўзлар қанча кам бўлса, шунча яхши. Агар маҳсулот таркибида ингредиентларнинг узун рўйхатини кўрсангиз, демак маҳсулотни тўлақонли табиий деб бўлмайди. Шунингдек, ингридиентлар таркибда камайиш тартибида кўрсатилади.

Агар таркибда консервантлар бўлса, кўпинча қўрқинчли “Е-чилар” ортида одатий моддалар – туз, аскорбин кислотаси бўлишини ҳисобга олиш керак.

Фото: Pixabay

Ишлаб чиқариш жойи яроқлиликка қандай таъсир кўрсатади?

Маҳсулот сиздан қанчалик узоқда етиштирилганига эътибор беринг. Масалан, гап янги резавор мевалар ҳақида борар экан, уларнинг яроқлилик муддати 7-10 кунни ташкил қилади. Энг яхши ҳолатда 1-2 кун -  йиғиш, ўраш, партияни тайёрлаш, яна 1-2 кун – транспортда етказишга кетади. Барча йирик тармоқлар марказлашган омборхоналар тизимидан фойдаланади. Бу эса маҳсулотнинг дўкон пештахтасигача бўлган йўлига бир неча кун қўшади.

Бундай шароитда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларигина янги ҳолатда сақланади. Қолган вазиятларда яроқли ҳолда сақлаш учун уларни қайта ишлаш керак бўлади.

Болалар маҳсулотларини қандай танлаш керак?

Номида “Болалар учун” деб ёзилган ва ўрамида мультфильм қаҳрамонлари туширилган маҳсулотлар жуда кўп. Бироқ кўпинча уларнинг болалар учун сифатли маҳсулотларга алоқаси йўқ. Чақалоқлар учун хавфсиз ва фойдали бўлган маҳсулотларга қисқа қилиб “Болалар озуқаси” деб ёзилади.

Ўрамида мультфильм қаҳрамонлари акс эттирилган маҳсулотлар ортида эса бўёқ, фосфат ва глутамат натрий қўшилган маҳсулотлар яширин бўлиши мумкин. Бу эса аллергияга мойиллиги бўлган болалар учун айниқса хавфли.

Ўйлаймизки, ушбу маслаҳатлар тўғри танловни амалга оширишда ёрдам беради. Сизларга омадли харид, вақт ва маблағингизни самарали сарфлашингизни тилаймиз!



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ