Тадқиқотчилар аёллар энг яхши дастурчилар эканини исботлашди

Карьера 25-02-2016

Тадқиқотчилар аёлларнинг яхши дастурчи эканини аниқлашди. Шундай экан, хотин-қизларнинг барча имкониятларни тўлақонли ишга солиб, дастурлашни ўрганишлари учун вақт етмадимикан?

"Аёллар буни уддалай олмайди", "Аёллар бунга нўноқроқ", "Аёллар яна ниманидир умуман тушунмайди"… "Каролина Политехника университети ва Шимолий Каролина Давлат университети йигитлари 8 мартга хотин-қизлар учун ажойиб совға тайёрлашди. Уларнинг янги илмий мақоласида исботланишича, статистик маълумотлар айнан нафис жинс вакилларининг яхши дастурчилар эканини намойиш қилган. Шу пайтгача энг эркакларбоп саналган фаолият турида аёллар кучли чиқиб қолди.

Ҳозирда мазкур мақола экспертлар томонидан баҳоланиши кутилмоқда. Шунинг учун, ҳали уни фақатгина асосий нашрдан олдинги шаклда ўқиш мумкин. Мақола матнида GitHub веб-ресурсида бир кунда рўйхатдан ўтган 4 миллион кишининг хатти-ҳаракатлари кўриб чиқилган. Тадқиқотчилар улардан 1,4 миллион нафар фойдаланувчининг жинсини аниқлай олган. Пировардида ҳеч ҳам кутилмаган статистик хулоса келиб чиққан: хотин-қизлар томонидан амалга оширилган pull request, яъни муайян лойиҳага ўзгартириш киритиш хусусидаги таклифлар 78,6 фоиз ҳолатда қабул қилинса, бу борада эркакларнинг таклифлари фақатгина 74,6 фоиз ҳолатда инобатга олинар экан.

Албатта, ушбу ҳолатда аёлларга ён босилган деган хулоса қилиниши ҳам мумкин. Аммо муҳими бу ҳам эмас. Илмий жамоа мазкур таклифни текшириб кўриб аниқладики, аслида, бу каби кўрсаткичлар жинси кўрсатилмаган ҳолда, аёллар профиллари учун адолатлидир (фойдаланувчининг ҳақиқий жинсини аниқлаш учун тадқиқотчилар баъзи ҳийла-найрангларни амалга оширишларига ҳам тўғри келди. Акс ҳолда, мақола дунё юзини кўрмаган бўлиши мумкин эди). Агарда фойдаланувчиларнинг жинси қулай аниқланган ҳолатда, GitHub веб-ресурсидаги бор-йўғи 62,5 фоиз расмий талаб қондирилади. Тўлиқ нейтрал гендердаги профилларда (фойдаланувчиларнинг асосий кўпчилиги нуқтаи назаридан) ушбу кўрсаткич 71,8 фоизни ташкил этади.

Мазкур илмий тажриба тадқиқотчиларнинг қуйидаги хулосасига сабаб бўлди:

Аёллар pull request қабул қилинишида анча юқори кўрсаткичга эгадирлар, бироқ улар заиф код таклиф қилишса ёхуд ўзларининг муайян жинсга мансуб эканликларини намойиш этсалар, ушбу кўрсаткич сезиларли даражада пасаяди. Натижаларга кўра, аёллар GitHub веб-ресурсида анча омилкорроқ бўла олишлари мумкин, бироқ улар ҳақидаги муайян қолипга тушиб қолган фикрлар бунга халал бериши мумкин.

Шундай экан, қизлар янада фаолроқ бўлинг ва дастурлаш билан шуғулланишга киришинг! Ахир илм-фан сизнинг томонингизда!



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ