Таомнинг калориясини аниқлаб берадиган илова

Софт 30-09-2016

"Lose It!" мобил иловаси ортиқча вазнни назорат қилиш учун янги функцияга эга бўлди: унинг ёрдамида нонуштангизни суратга олиб, ундаги калория миқдори ҳақида маълумот олишингиз мумкин бўлади.  

Фитнес билан шуғулланувчиларнинг севимли иловаси илгари бошқа кўплаб дастурлар қаторида хизмат кўрсатар эди. Фойдаланувчи ўзининг жинси ва жисмоний параметрларини кўрсатиши, кейин эса кун давомида истеъмол қилинган маҳсулотларни ҳамда жисмоний фаоллигига оид маълумотларни иловада қайд этиши керак бўлган.

"Lose It!"нинг маълумотлар базаси минглаб маҳсулот номлари ва таомнинг калориясига оид маълумотларни ўзида жамлаган. Шу тариқа илова овқатланиш тартибини назорат остига олиш ва жисмоний машқлар дастурини яратишга ёрдам беради. 

Илованинг энг сўнгги версияси бу жараённи максимал даражада соддалаштиради. Эндиликда фойдаланувчи истеъмол қилаётган маҳсулотини суратга тушириши ва иловадан у ҳақидаги керакли маълумотни олиши мумкин. Бундан ташқари, таомнинг тахминий оғирлигини ҳам кўрсатиш лозим. 

Таом суратга олинганидан кейин "Lose It!" иловаси сунъий интеллект ва нейрон тармоқлар технологияларидан фойдаланиб, суратни маълумотлар базасидаги 100 минг тасвир билан солиштиради ва натижани эълон қилади.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, бу функциянинг аниқлиги 87,3-97,1 фоизни ташкил қилади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ