Тарихдаги энг қиммат ажралишлар

Оила 3-11-2016

Бадавлат инсонларнинг ажрими жуда ҳам манфатли жараён бўлиб, бу мўмайгина даромадга эга бўлишни ҳам англатади. Қуйидаги ажримлар оқибатида собиқ рафиқалар шу қадар катта маблағга эга бўлишадики, бундай никоҳ бузилишини чинакам омад деб аташ мумкин.

 

Роман ва Ирина Абрамович


Ажрим баҳоси: 300 млн доллар.

Ирина Вячеславовна Маландина Роман Абрамович билан ажрашиш учун ариза ёзади ва ундан 300 миллион долларни ундириб олади. Абрамовичнинг 18,7 миллиард долларга баҳоланган умумий активлари қийматидан 2 фоизнинг камайиши деярли сезилмаган ҳам.

 

Роберт ва Шейла Жонсон


Ажрим баҳоси: 400 млн доллар.

Роберт ва Шейла Жонсон BET корпорациясининг таъсисчиларидан бири саналади. Улар 1969 йил турмуш қуради, бироқ 30 йилдан сўнг ажралишди. Роберт Жонсон Америкадаги биринчи афроамерикалик миллиардерга айланади, шу сабабли улар ажрашишганда, рафиқаси Шейла товон шаклида 400 миллион долларни қўлга киритади.

 

Мел ва Робин Гибсон


Ажрим баҳоси: 425 млн доллар.

26 йил бахтли ҳаёт кечирган жуфтликнинг турмуши жанжал билан якун топади. Робин Мур — Мел Гибсоннинг рафиқаси эрининг бир йилда фильмлардан ишлаган даромадининг ярмига эга бўлади.

 

Крейг ва Венди Маккой


Ажрим баҳоси: 460 млн доллар.

Бизнесмен ва Mccoy Cellular асосчиси Крейг Маккой Венди Петракга 1974 йил уйланади ва у билан 1998 йилгача бирга яшайди. Жуфтлик Маккой ўз улушини технологик гигант AT & T компаниясига сотиб, 12 миллиард доллар ҳисобида яхшигина даромадга эга бўлганидан сўнг ажралади.

 

Стив Винн ва Элейн Паскаль


Ажрим баҳоси: 740 млн доллар

Wynn Resorts казинолар империясининг бош директори Стив Уинн Элейн Паскалга 1963 йил уйланади. Улар 1986 ажралиб, 1991 йил яна қайтадан турмуш қуришади. Бироқ қайта никоҳ ҳам охиригача бўлмади ва 2010 йил яна ажрашишди. Натижада Винн умумий қиймати 740 миллион долллар бўлган акцияларининг ярмига эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

 

Аднан ва Сорайя Хашогги


Ажрим баҳоси: 850 млн доллар.

Саудиялик тадбиркор ва қурол савдогар Аднан Хашогги ажрим жараёни давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди. Аднан 1961 йил 20 ёшида Сорайя Хашогги билан турмуш қуради. Жуфтлик 1974 йил ажримга ариза беради, бироқ жараён 5 йил давом этади.

 

Берни ва Славица Экклстоун


Ажрим баҳоси: 1,2 млрд доллар.

Формула 1 пойга империясининг президенти ва ижрочи директори Берни Экклстоун 23 йил Славица билан бирга яшайди. Унинг икки қизи туғилади, бироқ бу хотинига суд орқали эрининг 1,2 миллиард доллар ҳисобидаги катта маблағини тортиб олишига тўсқинлик қилмади. 

 

Руперт Мердок ва Анна Мария Торв


Ажрим баҳоси: 1,7 млрд доллар

32 йиллик турмушдан бизнесмен Руперт Мердок иккинчи рафиқаси Анна билан ажрашади ва унга 1,7 миллиард доллар ҳисобида жарима тўлайди.

 

Руперт Мердок ва Уэнди Денг


Ажрим баҳоси: 1,8 млрд доллар.

1999 йил 25 июнь куни иккинчи хотини билан ажрашган санадан деярли уч ҳафта ўтгач, Мердок келиб чиқиши хитойлик бўлган қизга уйланади. 13 йил ўтиб у яна эски тарихни қайтаради. Бу сафар собиқ рафиқага 1,8 миллиард доллар маблағ қолади.

 

Алек ва Жоселин Вилдештейн


Ажрим баҳоси: 3,8 млрд доллар

Алекв ва Жоселин Вилдештейн тарихдаги энг қиммат ажрим деб эътироф этилади. Француз бизнесмен-миллиардери, арт-дилер Жоселин Периссетага 1978 йил 30 апрелда уйланади. Уларнинг оиласида икки фарзанд туғилади, бироқ улар ҳам оилани сақлаб қола олмайди. Ажримдан сўнг Жоселин 2,5 миллиард доллар миқдорида маблағ олади ва ҳозирда ҳар йил давомида 100 миллион доллар фойда олади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ