Тарихнинг машҳур истеҳкомлари

Биласизми? 12-03-2015

XABARDOR.UZ - Урушлар моҳияти ҳеч қачон ўзгармайди. Қирғинбарот қуроллар ўлим сочар экан, жанг майдонида курашаётган томонлар ҳамиша бир-биридан даҳшатлироқ, қудратлироқ ўлим аслаҳаларини ихтиро қилишда давом этадилар. Шундан келиб чиқсак, дунёнинг яшаш учун жуда ноқулай жой бўлиб қолаётгани унча ажабланарли эмас. Ер юзи инсоният тарихининг безабон гувоҳи бўлмиш турли артефактлар қатори ҳарбий асори-атиқалар билан ҳам тўлиб тошган. 

Қачонлардир аскарлар машғулот ўтаган, сувости кемалари ва танклар тайёрланган ҳарбий марказлар бугунги кунда фақат ўтмиш ёдгорлиги сифатида қизиқиш уйғотади. Архивларни ўрганиш жараёнида ўнлаб ҳарбий артефактлар топилганки, уларни урушлар садосини ўз вақтида ўчирган қурилма сифатида баҳолаш мумкин.

МАУНСЕЛЛ ДЕНГИЗ ҚАЛЪАСИ

Англия

Инглиз соҳилларидаги Маунселл кичик қалъаси немис сувости кемаларига қарши ишончли ҳимоя бўлган. Олти минорага  жойлаштирилган тўплар 1950 йилга келибгина олиб ташланади, қалъанинг ўзи эса аста-секин сувостига чўка бошлайди.

САН НАЗАР ДОКИ

Бискай  кўрфази, Франция

Кўрфаз немис сувости кемаларининг йирик алоқасига асосланган. 14 док (кемаларнинг юк ортиш ёки тушуриш учун тўхтайдиган порт қисми) ҳаво ҳужумига қарши ҳимоя ва дунёнинг энг такомиллашган ҳарбий истеҳкоми ҳисобланган. Урушдан кейин доклар олиб ташланди. Ҳозирда у мутлақ ташландиқ иншоотга айланиб қолган. 

ТИТАН-1

Вашингтон, АҚШ

Титан-1 ракета мажмуаси ядро урушини бошқаришга мўлжалланган ракеталар билан тўлдирилган. Совуқ уруш даврида қурилган иншоот, шукрки, қонли  муҳорабаларга хизмат қилмади.

АТОЛЛ ЖОНСТОН

Жонстон ороли, Тинч океани

Бу ерда ҳар доим ҳам қушлар яшамаган.  40 йиллик муддат давомида Жонстон қўлтиғи АҚШ ядро қуролларининг синов майдони вазифаси ўтаган. Саёҳлар бу ҳудуд ҳақида яхши билишади, бироқ саёҳатчилар юқори радиация таъсирини назардан соқит қилмасликлари керак.

НЕКОМА

Шимолий Дакота, АҚШ

Мазкур ҳарбий базанинг пирамида шаклида қурилиш сабаби тушунарсизлигича қолмоқда. База ичида шу пайтга қадар эскирган радар жиҳозлари сақланиб қолган. Илгари бу ҳудудда заҳарланган ҳаво таъсирига қарши махсус тизим ишлаб чиқарилган бўлиб, шунга мувофиқ тартиб ўрнатилган эди.

БАЛАКЛАВА  СУВОСТИ   БАЗАСИ

Севастополь, Қрим

Балаклава махфий базаси ҳам совуқ уруш даврида барпо қилинган. Байлакавадаги чуқур кўрфазлардан биридаги қояда жойлашган истеҳком айни пайтда музей вазифасини ўтамоқда.

ИБЛИСОНА БУНКЕР

Сан-Матео, Калифорния

1930 йилда бу бункер ҳарбий технологиялар ишлаб чиқарувчи асосий марказ саналган. Узоқ вақт мобайнида мазкур ҳудуд  сир сақланиб келинди. 1980 йилда бункер ўз номини сир сақлашни истаган хусусий шахсга сотиб юборилади.

РАФ мажмуаси

Линколншир, Англия

 Англиядаги  йирик радар маркази  Иккинчи жаҳон уруши даврида қурилган. Баҳайбат ликопча   аҳолига тасодифан орол қирғоғига қўнган  ўзга сайёраликлар кемасини эслатади.

ЗЕНИТ МИНОРАСИ

Берлин, Вена, Гамбург

Ҳаво ҳимоясини таъминловчи люфтваффе миноралар тармоғи мустаҳкам бўлган. Замбараклар аллақачон бу ердан олиб ташланган, бироқ миноранинг ўзи бу ерда ҳалок бўлган учувчилар хотирасига қўйилган қайғули ёдгорлик сифатида сақлаб қолинган.

ОРД ҚАЛЪАСИ

Калифорния, АҚШ

Бугунги кунда ташландиқ бункер бўлмиш Орд қалъаси АҚШ махсус хизматининг машғулотлар базаси саналган.  Сўнгра ўн йиллар мобайнида у ўсмирлардан иборат бандаларнинг бошпанасига айландики, бу ерда улар турли машғулотлар билан машғул бўлганлар.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ