“Tata Nano” – ажойиб пойга автомобили

Техника 29-12-2014

Ҳиндистоннинг пойга автомобиллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “JA Motorsport” компанияси “Tata Nano” хэтчбекининг 230 от кучига эга вариантини ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Indianautosblog” хабар бермоқда.

Инженерлар 624 куб сантиметрли 38 от кучига эга стандарт мотор ўрнига 4 цилиндрли мотор қўйишди. Уларнинг айтишларича, “Tata Nano” тезлигини соатига 190 километрга етказа олади. Стандарт машинанинг тезлиги эса соатига 105 километр

Бундан ташқари, “Нано” кузови аэродинамик хусусиятларга эга бўлди, хавфсизлик каркаси ўрнатилди, барча ғилдираклар “AP Racing” тормоз механизмлари билан жиҳозланди.  

“Янгиланган” Nano” ягона нусхада тайёрланди. У “JA Motorsport” компаниясига 2,5 миллион рупий (40 минг долларга яқин)га тушди.

 

 

Манба: motor.ru

 

 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ