Тайгер Вудс: миллиардернинг қизиқарли ҳаёти

Миллиардерлар 26-04-2015

Golf Digest берган маълумотларга қараганда, машҳур гольф устаси Тайгер Вудс шу кунга қадар 1,3 млрд доллар ишлаб топган. Ҳаётида юз берган турли нохушликларга қарамай, турли мусобоқалар, тадбирлар ва рекламаларда иштирок этиши орқали ҳар йили 80 млн. доллар маблағ ишлаб топади.

110 млн. долларга тушган ажрашувига қарамай Тайгер Вудсда етарли маблағ борки, у бу пуллар билан ўз дидига монанд уй қуришга, яхта сотиб олишга, янги севгилиси билан ўз самолётида ер юзининг исталган бурчагига учишга қурби етиб турибди.

Эндигина профессионал карьераси бошланаётган Тайгер Вудс 18 ёшида 1,3 млрд. доллар пул ишлаб топган.

У бу суммаси билан гольф тарихидаги бошқа гольфчиларга қараганда 109 млн. доллар кўп ишлашга муваффақ бўлди.

Бироқ қўлга киритган даромадининг кўп қисми майдон четидан ишлаб топилган пуллардир. Масалан, у 2013 йилда 83 млн. ишлаб топган бўлса, шундан 71 млн. ни реклама ортидан келган.

Тайгер Вудс 2013 йил Nike билан янги шартнома имзолади. Унинг суммаси бир пайтлар Nike ирланд гольфчиси Рори Макилройга тўлагандан 200 млн. га кўпдир.

У 2014 йилда EA Sports билан шартномани қўлдан чиқарди, бироқ унда Rolex ва шунга ўхшаш йирик компаниялар билан қилинган шартномалар бор эди.

Тайгер Вудс турли тадбирларда иштирок этиб, кўп пул ишлаб топади. Масалан, 2013 йилнинг кузида Туркияда бўлиб ўтган мусобоқада иштирок этиб, тўпни Европадан Осиёга етказиб бергани учун 3 млн. долларни қўлга киритган эди.

Forbes берган баҳога кўра 2009 йилда Тайгер Вудснинг молиявий аҳволи 600 млн. долларга тенглашган.

Ана ундан сўнг унинг дунёсига зулмат чўка бошлади...

Жамиятда унинг эгаллаб турган мавқейини “таниш-билишлар” ташкил этарди.

Элин Нордегрен билан ажрашув Тайгер Вудсга110 млн. долларга тушди.

Аммо унда ҳаётини чиройли ўтказиш учун етарли маблағ бор эди.

Узунлиги 50 метрли мегаяхтаси Privacy 20 млн. доллар атрофида туради.

Тайгер Вудс сувости овининг ашаддий мухлиси сифатида ҳам донг таратган. У фридайвинг сирларини ўрганиб, сув остида аквалангсиз бемалол ов қила олади.

Ўтган йили анча шов-шувга сабаб бўлган Баббе Уотсон кошонасини 2,2 млн. долларга сотиб юборди.

Флоридада 55 млн. доллар эвазига янги уй қурдирди. Бу уй сотиб олинмади, аксинча, бир бошдан қурилди.

У ерда гольф майдони ва шахсий тўлқинлантиргич жойлашган.

Агар у сафарга, мусобоқаларга йўл олса, бориб тушган хонасининг мебелларини бошдан оёқ ўзгартиради. Гарчи у ерда бир икки кунга қолган тақдирида ҳам.

Унда 64 млн. доллар турадиган, номи Gulfstream V бўлган шахсий самолёт бор. Эслатма: суратдаги самолёт Тайгер Вудсники эмас.

Тайгер Вудс ва тоғ чанғиси устаси Линдси Вонн ўртасидаги муносабат Вонннинг Швейцарияда олган жароҳати боис Вудснинг ўз самолётида шошилинч етиб келгани сабаб янада ойдинлашди.

Улар мана икки йилдирки, учрашиб юришади. Бу Вудс ажрашгандан сўнг энг узоқ давом этган муносабатдир.

Унинг маъшуқаси у қатнашган деярли барча мусобақаларда бевосита иштирок этган.

Ўз навбатида, Вудс ҳам уни турли мусобоқаларда қўллаб-қувватлаб туради. Швейцарияда олинган жароҳат қизни қишки Олимпия ўйинларига қатнашишдан маҳрум қилди.

Тайгер Вудсда яхта ва самолёт бор, аммо у ҳомийлар томонидан бериладиган совғаларни умуман қайтармайди. Мана, масалан, “Мастерс” мусобақасида Nike томонидан берилган крассовка.

У кўп вақти ва пулини ўзининг Tiger Woods Foundation деб номланган хайрия фондига сарфлайди. Бу ташкилаот ногирон болаларга моддий кўмак беришга мўлжалланган. 2011 йилда Вудс фондга 12 млн. доллар пул ўтказиб берди.

XABARDOR.UZ / Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ