“Telegram”: “Айбимни топсанг, 300 минг доллар оласан”

Интернет 10-11-2014

Павел Дуров томонидан яратилган “Telegram” мессенджери аъзолари “Telegram” фойдаланидиган шифрлаш усулини буза олган инсонни 300 минг долларлик соврин билан тақдирлашини эълон қилди. Бу ҳақида 4 ноябрь куни “Telegram” нинг расмий сайтида хабар қилинган.

Мукофотни олмоқчи бўлган одам дастур ичида яратилган сирли чатдаги Пол ва Ник исмли ботларнинг хат ёзишмаларини оча олиши керак.

Танловнинг асосий вазифаси – ботлар ўртасидаги ёзишмадаги яширин электрон почта адресини топиш ҳисобланади. Танловда иштирок этмоқчи бўлган хакерлар “Telegram”да “@CryptoContest” никига эга бўлган фойдаланувчини топиши ва унга “START” сўзини юбориши керак. Ғалаба учун керак бўладиган электрон адрес хат ёзишмаларининг илк ўнтасидан бири бўлади.

Бундан ташқари, яна 100 минг доллар ботлардан бирини шифрланган хабарни қабул қилишга мажбур қилган одамга берилади. Иштирокчилар “MTProto” протоколини бузишга мажбур бўлмайдилар. Чунки танлов шартларига кўра барча иштирокчилар “Telegram” серверларидан тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Танлов 2015 йилнинг 4 февралигача давом этади. У бирор бир иштирокчи барча топшириқларни тўлиқ бажарсагина, муддатдан олдин тугатилиши мумкин. Танлов сўнгида ғолиблар ўзининг муваффақиятини исботлаш учун барча далилларни ва мукофотни ўтказиш учун ўзларининг банк ҳисоб рақамларини тақдим этишлари керак.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ