Telegram мессенжери қўнғироқларни синовдан ўтказишни бошлади

Софт 12-03-2017

Telegram мессенжерининг Beta-версияси мавжуд бўлган истаган киши унда қўнғироқларни синовдан ўтказиши мумкин. Бу ҳақидаги хабар Telegram info Telegram-каналида пайдо бўлди

Манбага кўра, қўнғироқлар end-to-end шифрлови билан ҳимояланган. Сизга қўнғироқ қилиши мумкин бўлган кишилар рўйхатини чеклашингиз ёки кирувчи қўнғироқларни буткул тақиқлашингиз мумкин. Қўнғироқлар ҳозирча фақат тест режимида ишламоқда. 

Шунингдек каналда қўнғироқни қандай амалга ошириш мумкинлигига изоҳ берилган. 

Фойдаланувчилар @news_telegram гуруҳида тест серверида бир-бирларига қўнғироқ қилишга уриниб кўришмоқда. Баъзилар ҳақиқатда бунинг уддасидан чиқишганини  таъкидлашмоқда, иловада ҳам телефон гўшагининг пиктограммаси пайдо бўлди. Чат қатнашчилари ҳам Telegram ишлаб чиқарувчилари янги функцияни синовдан ўтказиш учун бу хабарни ўзлари тарқатишгани тахмин қилинмоқда. 

Ҳамжамият муҳаррирлари бу якуний функциялар эмаслигини таъкидлашмоқда. 

2017 йилнинг 17 январида мессенжер асосчиси Павел Дуров компания Telegram'га аудиоқўнғироқлар функциясини қўшишни режалаштираётганини тасдиқлаганди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ