Telegram мессенжерида янги функциялар пайдо бўлди

Интернет 25-09-2016

Павел Дуровнинг Telegram мессенжерида сурат ва видеоларга ниқоблар, стикерлар ва матн қўшиш функцияси пайдо бўлди. Бу ҳақида лойиҳанинг расмий блогида маълум қилинди. 

Фойдаланувчи суратни юклаётганда таклиф қилинадиган рўйхатдан истаган ниқобини танлаши мумкин бўлади. Сервис ходимларининг маълум қилишича, Telegram ниқоб қўйилиши керак бўлган юз қисмини автоматик тарзда аниқлайди. 

Суратга ўз коллекциянгиздаги стикерларни қўшишингиз мумкин бўлади. Шунингдек @stickers боти ёрдамида ўз ниқобларингизни юклаш имкони ҳам мавжуд - бунинг учун унга "/newmasks" буйруғини бериш зарур. 

Мессенжернинг iOS-версиясида матнни форматлаш функцияси пайдо бўлди.

Бундан ташқари, Telegram'да яна бир янги функция пайдо бўлди - ёзилган видеороликлардан  GIF-анимациялар яратиш: фойдаланувчи видео олиши, ундаги товушни ўчириб қўйиши ва уни GIF-файл сифатида юклаши мумкин. 

Шунингдек мессенжерда машҳур стикерлар панели пайдо бўлди, уларни кўздан кечириб, хоҳлаган ёзишмангизда қўллашингиз мумкин. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ