Telegram'нинг янги версиясида қандай қулайлик пайдо бўлди?

Софт 23-11-2016

Telegram формат қилиш имкони эга постларни яратиш учун янги Telegraph веб-сервисини ишга туширди. Бундан ташқари, мобил иловада ташқи сайтлардаги мақолаларни мессенжер ичида кўриш имкони ҳам пайдо бўлди. Бу ҳақда компания блоги орқали маълум қилинди.

Одатдаги қалин ҳамда курсив шрифтдан ташқари, редакторда текст ҳажмини катта ва кичиклаштириш, сурат ва видеога ҳавола қўшиш имкони мавжуд. Редакторда яратилган барча постларни мессенжернинг янги “дарҳол кўриш” функцияси орқали томоша қилиш мумкин.

Бу функция ташқи сайтлардаги мақолаларни мессенжер ичида кўриш имконини беради. У ҳозирда Medium блогхостинги, TechCrunch нашри ва бошқа бир қатор платформалар билан ишлай олади.

Фото: Telegram.org

Ушбу сайтлардаги мақоланинг ҳаволаси келганда превью билан биргаликда Instant View тугмаси пайдо бўлади. Унинг ёрдамида мақолани мессенжернинг ичида браузердаги кўринишда ўқиш мумкин.

Компания берган маълумотга кўра, кейинроқ ушбу функция ишлайдиган сайтлар сони ошиб боради, сўнгра ушбу функция барча сайтлар билан ишлай оладиган кўринишга келтирилади.

Фото: Telegram.org

Мессенжернинг янги версиясидаги яна бир ўзгариш бу ўрнатилган тақвим бўлиб, унинг ёрдамида чатдаги керакли вақтга ўтиш мумкин бўлади.

Шунингдек компаниянинг маълум қилишича, мессенжернинг Android версиясида қатор ўзгаришлар киритилган. Янги версия илованинг интерфейсидаги ўзгаришлардан ташқари, камера билан ишлашни тезлаштириш ва кенгайтирилган хавфсизлик созламаларини олиб келади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ