Темир идишдаги зангни тез ва осон кетказиш усули

Пазанда 21-02-2017

Қуйма темирдан ишланган това ва кастрюллар узоқ хизмат қилади, бироқ улар вақт ўтган сайин занглай бошлайди. Ҳар бир ошхонада мавжуд бўлган уч восита ёрдамида зангни осонгина кетказиш мумкин. "Лайфхакер" занг кетказишнинг оддий усулини суратлар билан тақдим этди. 

Бунинг учун сизга 1 дона картошка, дағал туз ва ўсимлик ёғи керак бўлади. 

Тозалаш жараёнида столни ифлос қилмаслик учун унинг устини эски газета билан ёпиб қўйинг. 

Дастлаб товага кўпроқ туз сепинг, лекин пакетини узоққа олиб қўйманг, чунки кейинроқ яна керак бўлади. Шундан сўнг картошкани иккига бўлинг ва арчилган томони билан идишни тозалашни бошланг. Тованинг четлари ва ушлагичи ҳам эсдан чиқмасин. 

Туз ифлосланганини кўришингиз билан идишни чайиб юборинг ва бу жараённи яна бир марта такрорланг. 

Идиш тоза ҳолатга келганидан кейин уни ювиб қуритинг. Қолган намлик буғланиб кетиши учун уни бир дақиқага паст оловга қўйинг.

Шундан сўнг идишга бироз ўсимлик ёғи солиб, қоғоз сочиқ билан артиб ташланг. Ёғ қолдиқларини тозалаб артинг ва товани ярим соат давомида паст оловга қўйинг. 

Идиш совигач, уни қуруқ сочиқ билан артиб ташланг.

Занг қайта пайдо бўлмаслиги учун идишдан фойдалангандан кейин ҳар сафар бу жараённи такрорланг. Идишни намликдан узоқда сақланг. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ