Тезда тил ўрганиш ҳақида одамлар орасида юрган уч сафсата

Оммабоп 1-02-2015

Жўшқинлик — Генри Форд таъбири билан айтганда муваффақиятга олиб борувчи асосий омиллардан биридир. Тил ўрганишга астойдил киришиш, иш фаолиятига ҳам, шахсий ҳаётда ҳам катта ёрдам беради. Чунки бу вазиятда инсон ўзида жўшқинлик ҳиссини сезади. У бошқа ишларида ҳам ана шундай ҳиссиёт билан ҳаракат қилади ва муваффақиятга эришади. Аммо ёнингизда юрган айрим лофчи ёки уйдирмачиларнинг фикрига қулоқ солишингиз натижасида, ўз кучингизга бўлган ишонч бора-бора ғойиб бўлади ва сиз ҳам уларга ўхшаб ношуд, нотовонлигингизча қолиб кетасиз.

Лекин сизу биз бундай инсонлар эмасмиз шундайми? Шунинг учун бу сафсаталарни ҳозироқ ҳал этишимиз керак!

Ёш: “Мен тил ўрганиш учун ўзимнинг имкониятимни бой бериб қўйдим! Энди бу ёғига қарилик қиламан!”

Ақл ёшда эмас, бошда деган нақлни эшитган бўлсангиз керак. Худди шундай ўзингиздан ҳаракат бўлмаса, янги тил ўз-ўзидан миянгизга тушиб қолмайди. Болалар ривожланиш жараёнларида муттасил равишда ён-атрофларидаги дунёни ўрганишади (ҳатто тушларида ҳам). Ҳатто тиллари чиқиб, гапиришларига ҳам йиллар керак бўлади.

Болаларнинг мияси катталарникидек ишламагани боис, улар сўзларни тез ва осон ёдларида сақлаб қолишади. (Билмадик, сизда тил ўрганиш ва гапира олиш учун қанча кеч бўлди? Аслида бу аҳамиятсиз нарса).

Ахир сиз кап-катта одамсиз-ку! Дунёни яхши идрок этасиз, фикрларингизни равон ифодалай оласиз ва умуман, нима учун тил ўрганмоқчи эканлигингизни ҳам тушунасиз. Бунинг устига мавжуд грамматик қоидалар тил ўрганишингизни янада осонлаштиради.

Вақт: “Мен ахир шундоқ ҳам бандман!”

Бошиданоқ тан олинг, тил ўрганиш, вақтни зое кетгазиш дегани эмас-ку, тўғрими? Хорижий тилларни унча мукаммал ўрганмасангизда, бироқ бунинг оқибатида дунёқарашингиз кенгаяди. Ишда ёки шахсий ҳаётда хорижий тилда мулоқотда бўлиш, янги имкониятлар эшигини очиб беради.

Тил ўрганиш вақт кетказиш ёки ўйин-кулгу дегани эмас. Тан олиш керакки, оддий инглиз тилини юзаки билиш ҳам бугунги замон талаби бўлиб қолаётир.

Янги иш топишни хоҳлайсизми? Тил билиш яхши ишга жойлашишингизга сабаб бўлади. Ер юзи бўйлаб саёҳат қилишни, турли давлатларда бўлишни истайсизми? Тил ўрганиш сизга бундай имкониятни ҳам беради. Сиз пулларингизни шунчаки ҳавога совуриб, у ерларда айланиб келишингиз ҳам мумкин. Аммо тил билсангиз борган ерингиз билан янада яқинроқ танишишингиз, маҳаллий аҳоли вакиллари орасидан дўст орттиришингиз, у ернинг урф-одатлари ва маданияти ҳақида янада кўпроқ нарса билиб олишингиз мумкин бўлади.

Тил ўрганаман деб тиришиб, ёпишиб ётишнинг ҳожати йўқ. Бу ишга ижодий ёндошинг! Масалан автомобиль тиқилинчида аудио воситалар ёрдамида ёки тунда ўша тилдаги фильмларни томоша қилиб ҳам ўрганса бўлади. Тил ўқитувчиси билан эркин мавзуда гаплашиш ҳам ёрдам беради. Ҳамма гап хоҳишда, вақт топилаверади.

Маблағ: “Ҳаммаси пулга бориб тақалади!”

Мана бу баҳона тил ўрганишдан қочиш учун яхши восита ҳисобланади. Шундай эмасми? Аммо сиз тилни нима учун ўрганаётганингизни қалбан тушуниб етсангиз, бу каби муаммолар сизга сариқ чақадек арзимас бўлиб кўринади. Тилни мустақил ўрганишингиз мумкин, бироқ ўқитувчи сизга тўғри талаффуз қилиш ва бошқа қоидаларни ўзлаштириб олишга катта ёрдам беради. Бу унча катта муаммо эмаску, ахир!

Тил ўрганиш учун алоҳида курсларга ёки репетиторга боришнинг ҳожати йўқ. Сизда шунчаки хоҳиш ва интернет бўлса бўлгани. Айрим тил ўргатувчи сайтлар, масалан, “italki” сизга бу борада катта ёрдам беради. Сиз у ердан ўзингизга муносиб ўқитувчи танлаб оласиз ва вақтни ҳам ўзингиз белгилайсиз. Бу сизга унчалик қимматга ҳам тушмайди. Бунинг учун сиз ҳеч қаерга чиқмайсиз ва скайп ёрдамида ўқитувчингиз билан мулоқот қилаверасиз.

Хуллас, таслим бўлманг! Бу, аввало, ўзингизга керак. Янги тилни ўрганиш билан ўз тафаккурингизни ҳам юксалтиринг. Зеро, бизнинг вазифамиз ўқиш ва ўрганиш!

Ўқишни тавсия этамиз: Инглиз тилини ўрганишнинг энг яхши усуллари



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ